Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги ҚЛ-532-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Маданият тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Маданият тўғрисида»ги ҚЛ-532-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 ноябрь,
574-IV-сон