12.11.2019 йилдаги 2879-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 12.11.2019 йилдаги 2879-III-сон
Кучга кириш санаси
12.11.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда статистика маълумотларининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлиги масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Бегаловнинг «Ўзбекистонда статистика маълумотларининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлиги тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси шуни таъкидлайдики, мазкур соҳани ислоҳ қилиш, халқаро стандартларни ҳамда илғор хорижий тажрибани амалиётга жорий этиш, статистика маълумотларининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлигини таъминлашга доир ҳуқуқий асосларни яратиш ва уларга эришишнинг аниқ механизмларини қўллаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ахборотда халқаро талаблар ва стандартларга асосланган замонавий статистика услубиётларини амалиётга татбиқ этиш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида беш йиллик комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, унда фаолиятни такомиллаштириш, умумэътироф этилган ҳаққонийлик, ишончлилик ва очиқлилик тамойилларига риоя этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олингани таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мамлакатимиз статистика тизимида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш ҳамда етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Давлат статистика қўмитасида Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига айлантирилганлиги эътироф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 8 та халқаро ташкилот ҳамда мамлакатимиздаги 11 та статистика идораларининг маълумотлар базалари таркиби ва тажрибалари яқиндан ўрганиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг сайтида фойдаланувчиларни статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида бугунги кунда 20 та бўлимда, 279 та тўплам жадвал кўринишида 1 млн. дан зиёд макроиқтисодий кўрсаткичлар эълон қилиб берилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки томонидан 2004 йилдан буён мамлакатлар миллий статистикасининг салоҳиятини баҳолаш бўйича юритиб келинадиган «Статистика фаолияти самарадорлиги индекси»да Ўзбекистон тутган ўринни яхшилаш мақсадида ушбу рейтинг доирасида 29 та индикатор бўйича баҳо олинишига эришилди. Натижада, мамлакатимизда статистика фаолиятининг самарадорлиги индекси 2018 йил якуни бўйича 50,9 баллни ташкил этган бўлса, 2019 йил якуни бўйича бу кўрсаткич 67,5 баллга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш, аҳолини рўйхатга олиш ва қишлоқ хўжалиги хатловлари натижасида халқаро таққослашлар 2020 йил раундида иштирок этиш ва статистика маълумотларини кенг тарқатиш хизматини йўлга қўйиш орқали 2024 йил якуни билан «Статистика фаолияти самарадорлиги индекси»да максимал баллга эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, босқичма-босқич давлат статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисоботларни «web» технологияга асосланган ҳолда он-лайн режимда топшириш имкониятини берувчи махсус дастурий таъминотни жорий этиш ишлари ҳозирга қадар якунланмаганлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Бегаловнинг «Ўзбекистонда статистика маълумотларининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлиги масалалари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси (Б. Бегалов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика фаолияти самарадорлиги индекси кўрсаткичини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босқичма-босқич давлат статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисоботларни он-лайн режимида топшириш имкониятини берувчи махсус дастурий таъминотни амалиётга жорий этиш бўйича ишларни якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро валюта жамғармасининг кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимидан маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартига ўтиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда статистика маълумотларининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлиги масалалари юзасидан мунтазам мониторинг олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ҳисоботларини тайёрлаш, тарқатиш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. Алиханов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2879-III-сон