Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 11-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Оғир юк кўтарувчи хорижий автомобиллар оқими кўпайиши муносабати билан транзит автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни тузатиш ва уларнинг шай туришини таъминлашга оид ишлар кескин ортиб кетганлиги кўпгина қўшимча харажатларни келтириб чиқармокда.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори 5-бандига (Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сон қарори таҳририда) ўзгартириш киритилиб, иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва ҳудудга кирганлик учун олинадиган тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 150 АҚШ доллари миқдорида белгилансин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 2 август,
308-сон