Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн учинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн учинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
2. «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
3. «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
4. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
5. «Жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этиш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
6. «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2382-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
7. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
8. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
9. «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
10. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
11. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 389-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
12. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 58-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
13. «Божхона имтиёзларининг қўлланилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
14. «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 109-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
15. «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
16. «Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенцияни (Женева, 1973 йил 26 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
17. «Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
18. «Ўзбекистон Республикасининг Ядровий терроризм актларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Нью-Йорк, 2005 йил 13 апрель) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
19. «Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномага (Тошкент, 1992 йил 15 май) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
20. «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани узайтириш ҳақидаги Баённомага (Москва, 1999 йил 2 апрель) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
21. «Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг Уставига (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
22. «Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги Битимга (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
23. «Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти доирасида махфий ахборотнинг сақланишини ўзаро таъминлаш ҳақидаги Битимга (Остона, 2004 йил 18 июнь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
24. «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битимга (Москва, 2000 йил 20 июнь) ҳамда 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомага (иш тартибида имзоланган, 2003 йил 19 сентябрь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
25. «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида 2002 йил 7 октябрда Кишинёв шаҳрида имзоланган Баённомага ҳамда 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2004 йил 22 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Баённомага қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
26. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисида.
27. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
28. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
29. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2007 йилдаги фаолияти тўғрисида.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида.
31. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
32. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 27 март,
448-I-сон