Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
2. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
3. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
4. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
6. «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги Битимга (Москва, 1998 йил 6 март) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
7. «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Сеул, 2012 йил 20 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
8. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
13. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
17. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 март,
СҚ-363-II-сон