Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 8 майда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-359-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 24 июлда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-396-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари И. Абдуллаев ва С. Халбутаев томонидан 2018 йил 25 июлда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-397-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 31 июлда киритилган «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-399-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 31 июлда киритилган «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-400-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-330-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-415-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 5 октябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-429-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 6 ноябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-432-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун Қонунчилик палатаси Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 ноябрь,
2154-III-сон