Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Қашқадарё вилоятида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг ҳолати ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида»ги парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддаси, шунингдек «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг таклифи қабул қилинсин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шадмановга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Қашқадарё вилоятида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг ҳолати ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида»ги парламент сўрови юборилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 август,
1956-III-сон