Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонининг 15, 16-бандлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 335-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия йиғилишининг 2018 йил 25 октябрдаги 3-сон баёнига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия йиғилишининг 2018 йил 25 октябрдаги 3-сон баёни билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармони 15, 16-бандлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар ўтказишни Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси зиммасига юклаш тавсия этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармони 15, 16-бандлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар ўтказилишини таъминласин;
ўрганиш якунларини қўмита мажлисида кўриб чиқиб, натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссияга 2018 йил 25 декабрга қадар ахборот тақдим қилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Олий суди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 ноябрь,
2147-III-сон