Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-438-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 22 ноябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-438-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 ноябрь,
2144-III-сон