Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.07.1995 йилдаги 302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 31.07.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС МАКТАБ МУАММОЛАРИ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта таълим тизимини янада такомиллаштиришга, кўп босқичда мутахассислар тайёрлашга, кадрлар тайёрлаш жаҳон тажрибаси ютуқларини Ўзбекистон ўқув-таълим амалиётига жорий этишга муҳим аҳамият бериб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўйича республика ўқув-методика кабинети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат университетининг социологик тадқиқотлар маркази негизида Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда олий ва ўрта махсус таълим тизимини такомиллаштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти талабларига, республиканинг ижтимоий соҳасидаги ўзгаришларга мослашишга қодир бўлган кўп босқичли таълим муассасаларининг замонавий моделларини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологиясидан, педагогик тест усулидан кенг фойдаланган ҳолда мутахассисларни ўқитиш ва тарбиялашнинг замонавий усулларини ўқув жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятни қайта ўзгартиришнинг ҳуқуқий ва демократик принципларини қарор топтириш, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлаш ғояларига содиқ ватанпарварларни тарбиялаш асосида талаба ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба ёшларнинг билим даражасини тест орқали назорат қилиш ва баҳолаш усулини олий ва ўрта ўқув юртларининг ўқув жараёнига жорий этиш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган ишларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг ўқув фанларини компьютерда ўқитишга босқичма-босқич ўтиши бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар таълими ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари мутахассислари ва ўқитувчилари малака даражасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртларини маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш механизмини, шунингдек, ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш шаклларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти шароитларида ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг энг мақбул йўлларини изланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти тузилмасини, Уставини ва унинг тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва вақти-вақти билан аттестациядан ўтказиш принципларини акс эттирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 1996 йил ва кейинги йиллар прогнозида тегишли равишда маблағ билан таъминлаган ҳолда, Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти мавзулари бўйича давлат дастурлари шакллантирилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти Тошкент архитектура-қурилиш институти биносига жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Пахтакор кўчаси, 3-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти харажатлари билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган умумий маблағлар доирасида амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 31 июль,

302-сон