18.01.2021 йилдаги КҚ-177-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-105-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-105-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурида (бундан буён матнда — Дастур деб юритилади) белгиланган вазифаларни ижро этиш ҳолати ўрганилди. Ўрганиш натижалари мазкур соҳада муайян ишлар амалга оширилганини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларнинг ўқувчи-ёшларига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш ҳамда реабилитация тадбирларини ташкил этиш тартиби тўғрисида йўриқнома, шунингдек Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг «Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, туғиш ёшидаги аёллар репродуктив саломатлигини сақлаш юзасидан тизимли ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида»ги қўшма қарори тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун «Соғлом турмуш тарзи асослари» бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент назорати доирасида оилавий ажралишларнинг олдини олиш, жойларда профилактика инспекторлари томонидан вояга етмаганлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари ва тазйиққа учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган ишлар самарадорлиги, чақалоқлар савдосига қарши курашиш ҳамда фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш масалалари бўйича Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталарида ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясида Олий суд раисининг, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва Ички ишлар вазирларининг ахборотлари эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини бузганлик учун айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритишни назарда тутган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғруқхоналар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари ва давлат хизматлари марказлари ўртасида «Туғилиш ва ўлим ҳолатларини электрон рўйхатга олиш» ягона ахборот тизими жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш давомида амалга оширилган ишлар билан бирга Дастурнинг ижросини таъминлашда қатор камчиликлар кузатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикасида 2021 — 2025 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Самарқанд ва Фарғона вилоятлари Кенгашларидан ташқари) оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда суд органларининг ахбороти эшитилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрта турмуш, эрта туғруқ муаммолари ва бошқа салбий демографик тенденциялар бўйича тадқиқотлар олиб бориш бўйича илмий мавзулар рўйхати шакллантирилмаган, шунингдек илмий тадқиқотлар учун давлат грантлари ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари орасида яқин қариндошлар ва ёшлар ўртасида эрта турмушнинг олдини олишга, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга қаратилган давлат гранти танловлари ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ масалалар юзасидан кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда ижтимоий сўров ўтказиш ишлари бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурида бажарилиши лозим бўлган бандларнинг вазирлик ва идоралар томонидан ижро этилишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарорда белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни 2021 йилнинг 1 апрелига қадар Олий Мажлис Сенати Кенгашига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда оилавий ажралишларнинг олдини олиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, эр-хотин муносабатлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида мажбурий ўқув курсларини бепул асосда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алиментнинг минимал миқдорини «боланинг ҳаёт кечириши минимуми» миқдорида белгиланган ҳолда боланинг ёши ва ота-оналарнинг даромадидан келиб чиқиб, алиментнинг якуний миқдорини аниқлашда индивидуал ёндашиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алимент масалаларини ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда мажбурий равишда ҳал қилиш тартибини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алиментларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўловчиларга нисбатан солиқ, коммунал тўловлар, давлат хизматларини кўрсатиш, маъмурий жарималарни тўлаш ва бошқа соҳаларда рағбатлантириш чораларини белгиловчи тизим жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда идоралараро ишчи гуруҳи тузган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикасида 2021 — 2025 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гинекология тизимини такомиллаштириш, хусусан, қизлар гинекологияси соҳасида юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш йўли билан даволаш ва реабилитацияни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини репродуктив саломатлигини сақлаш бўйича профилактика тадбирларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила қуришни режалаштириш, жинсий таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш каби масалалар акс эттирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2021 йилда оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инновацион ривожланиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти билан биргаликда икки ой муддатда эрта турмуш, эрта туғруқ муаммолари ва бошқа салбий демографик тенденциялар бўйича тадқиқотлар олиб бориш бўйича илмий мавзулар рўйхатини шакллантириш ҳамда илмий тадқиқотлар учун давлат грантларини ажратиш юзасидан таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди икки ой муддатда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари орасида яқин қариндошлар ва ёшлар ўртасида эрта турмушнинг олдини олишга, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга қаратилган давлат гранти танловларини эълон қилиш ҳамда уларни ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига 2021 йил 1 апрелга қадар Дастурда белгиланган муддатларда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ масалалар юзасидан кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда натижаси бўйича ахборот киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари, Ешлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари 2021 йил 1 апрелга қадар Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда таълим муассасаларида умумтаълим фанлари таркибида репродуктив саломатлик ва жинсий тарбия масалаларининг ўқитилишини ўргансин ҳамда ўқув режаларига репродуктив саломатлик бўйича тегишли ўқув юкламаларини киритиш юзасидан таклиф тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ушбу Қарор ва Дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли ижро этилишини назоратга олсин ҳамда ҳар чорак якунида Сенат Кенгашига тегишли ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари З. Низамходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-177-IV-сон