Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати иккинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати иккинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
2. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
3. «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
6. «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
7. «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
12. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «И.Б. Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори этиб тайинлаш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
14. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
16. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 май,
СҚ-24-III-сон