Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
2. 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
3. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
4. «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
5. «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
7. «Халқаро шартномаларни денонсация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 13 ноябрь,
СҚ-452-II-сон