Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг кун тартибига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси муҳокамасига қўшимча равишда қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 ноябрь,
СҚ-457-II-сон