Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.07.1995 йилдаги 298-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ВА УЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1995 йилнинг 1 ярим йилида иқтисодиётнинг барча соҳаларини изчил ўзгартириш, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устуворликларини ва асосий йўналишларини амалга ошириш, давлат корхоналарини акциялаштириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар анча фаоллаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп укладли иқтисодиёт шаклланди: товарлар, сармоя ва қийматли қоғозлар бозорлари фаолият кўрсата бошлади. Барча корхоналарнинг ярмидан кўпроғи, қишлоқ хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг деярли бутун ҳажми нодавлат сектори улушига тўғри келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислоҳотларнинг боришини баҳолашга янгича ёндашишлар ҳамда унинг кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Улар асосида минтақалар ва тармоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари мажлисларида кўриб чиқилди. Ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги анча ошди ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги ҳисобот берувчи корхоналар ва ташкилотлар доираси кенгайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган бюджет ва пул-кредит сиёсати натижасида республикада молиявий ва иқтисодий барқарорлик таъминланди, миллий валюта мустаҳкамланди, Давлат бюджети дефицити умуман ярим йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,6 фоизни ташкил қилди. Инфляция даражаси кескин қисқарди — йил бошидаги 16-17 фоиз ўрнига у июнь ойида 1,9 фоизгача қисқарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмиссиянинг нақд пул муомаласидаги салмоғи I чоракдагига нисбатан икки баравар пасайди. Вексель тизимининг оборотга жорий қилиниши дебиторлик ва кредиторлик қарзининг анча қисмини тўлаш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устувор тармоқлар, энг аввало базавий тармоқлаш ишлаб чиқариши таркибида муҳим ўзгаришлар юз берди. Нефть, газ ўтган йилдагига қараганда кўп қазиб олинди, республика хом ашё ресурсларидан нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Ялпи ғалла ҳосили сезиларли даражада — 1,9 баравар ўсди, сабзавот, мева, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўпайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ҳажми ярим йилликда ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 110,7 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатлар билан ташқи савдо обороти ўсмоқда, у ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 46,5 фоизга кўпайди. МДҲ мамлакатлари билан ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларда ижобий сальдо таъминланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, халқ хўжалигининг бир қанча тармоқларида ислоҳотлар жараёни ниҳоятда суст ва расмиятчилик билан амалга оширилмоқда, асосий эътибор миқдорий томонга қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшмалар, концернлар ва корпорациялар, ҳокимликларнинг раҳбарлари таркибий номутаносибликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга, ишлаб чиқариш пасайиши, сотилмай қолган маҳсулот қолдиғи кўпайиши сабабларини ўрганиб чиқишга етарли эътибор беришмаяпти. Улар корхоналарни модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, экспортга йўналтирилган рақобат-бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, истеъмол бозорини товар билан тўлдириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришмаяпти. Зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг сони кўпаймоқда — улар 1995 йилнинг I чорагидаги 695 тадан 745 тага етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах, Навоий вилоятларида ва Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш қониқарсиз ташкил этилган. Наманган, Бухоро ва Жиззах вилоятларида нақд пул эмиссиясини қисқартириш бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиёт фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (Жуманиёзов), Бухоро (Раҳмонов) ва Фарғона (Исломов) вилоятлари ҳокимларига, «Ўзмашсаноат» уюшмаси (Собиров), «Махсус-қотишма» республика бирлашмаси (Мақсудов), «Ўзсувқурилиш» концерни (Жуманазаров), «Кўмир» акционерлик бирлашмаси (Лелеко) раҳбарларига ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор муносабатларини жорий этиш, фаолиятининг молиявий, техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, конъюнктурани ва ишлаб чиқарилган маҳсулот сотиладиган бозорни ўрганишга доир ишлар улар томонидан қониқарсиз амалга оширилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларга юзага келган номутаносибликни бир ой муддатда бартараф этиш ва молиявий-иқтисодий барқарорлаштиришнинг аниқ дастурларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Михайлов), «Ўзбошёғочқурилишсаноат» бошқармаси (Ҳаитов), «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси (Омельницкий) ва «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси (Зокиров) раҳбарлари бир ой муддатда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш ва уларни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш бўйича тармоқ дастурларининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар ва бажарилишини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзавтотранс» корпорацияси (Ахметов) 1995 йилнинг иккинчи ярмида йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар билан биргаликда қурилиши тугалланмаган объектлар рўйхатини бир ой муддатда аниқласин ва уларни сотиш учун кимошди савдосига қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзсаноатқурилишбанк» (Ибодов) Ҳукуматлараро битимларга кўра МДҲ мамлакатларидан етказиб берилаётган маҳсулотлар учун маблағларни корреспондент счётлардан ўтказишни истеъмолчи корхоналар олдиндан тўловни «Ўзулгуржибиржасавдо»нинг ҳисоб-китоб счётига сўмларда ўтказганларидан сўнггина амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги, Марказий банк, «Пахта-банк», Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 1995 йил пахта ҳосили учун векселлар чиқарилиши тўғрисидаги таклифларни, бу векселлар билан қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий препаратлар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобни амалга оширишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддатда иш билан таъминланишга муҳтож бўлган ва хусусий иш ташкил этишни хоҳловчилар билан ишлашни ташкил қилиш тўғрисида низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қайтариш асосида, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Зарар кўриб ишловчи корхоналарни тугатиш республика комиссияси (Ҳамидов) тижорат банклари иштирокида зарар кўриб ишловчи корхоналар рўйхатини шу йил 20 августгача аниқласин ҳамда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда уларни банкрот деб эълон қилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига тижорат банкларининг банкрот корхоналар бўйича тақдимномаларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарор қабул қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган корхоналар рўйхати оммавий ахборот воситаларида кенг эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда жойларда корхоналар ва ташкилотлар учун жорий этилган барча қўшимча йиғимлар ҳамда тўловларни қайта рўйхатдан ўтказсинлар. Айни вақтда амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган йиғимлар ва тўловлар бекор қилинсин, «Маҳаллий солиқлар тўғрисида»ги Қонунни бузган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда нақд пулнинг банкдан ташқари оборотини камайтириш механизмига доир таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар учун статистик ҳисоботларнинг янги шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда уларни бир шаклга келтиришни ва анча соддалаштиришни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил охиригача ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг боришини баҳолаш бўйича методик тавсияномаларни пухта ишлаб чиқсин ва нашр этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, уюшмалар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда экспортга мўлжалланган ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар ва устувор лойиҳаларни ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул-кредит сиёсати бўйича Ўзбекистон Республикаси комиссияси (Ҳамидов) Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқаришга зарур бюджет ва кредит маблағлари, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюта маблағлари биринчи навбатда ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт» маркази Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Миллий эталон базасини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Машинасозлик, кимё ва металлургия мажмуи (Пайгин), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар ва корпорациялар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ўз илмий ишланмаларимиз асосида, хорижий фирмалар лицензиялари бўйича республикада машиналар ва асбоб-ускуналар, мини-технологияларнинг илғор турларини, рақобатга бардошли тайёр буюмларни ишлаб чиқариш юзасидан таклифлар киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб уларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мева-сабзавот маҳсулотларини сотишни ташкил этиш республика комиссияси (Жўрабеков), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (Носиров), «Ўзтайёрловсавдо» (Қурбонов) уюшмалари вилоятлар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини республика бозорларида ҳамда МДҲ мамлакатларида сотишни жадаллаштириш учун уларни тайёрлаш тизимини ташкил этишни тубдан яхшиласинлар ва жамоа хўжаликлари, фермерлар ва аҳолидан сотиб олишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекбирлашув ва «Ўзбексавдо» уюшмаси раҳбарлари Молия вазирлиги, тегишли идоралар билан биргаликда омборларда узоқ муддат сақланаётган товарларни сотиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни 1995 йил учинчи чораги мобайнида амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, вазирликлар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари шу йил 1 сентябргача корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларни 1995/96 йилнинг куз-қиш даврида ишлашга ўз вақтида тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни амалга оширишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралар томонидан қонун асосида қабул қилинган норматив ҳужжатлар ва йўриқномаларни икки ой муддатда таҳлил этиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчилик нормаларига зидлиги аниқланган қарама-қаршиликлар ва номувофиқликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-сон