Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Халқаро электр алоқаси иттифоқининг 2006 йилги (Анталия) ва 2010 йилги (Гвадалахара) Ваколатли конференциялари томонидан Халқаро электр алоқаси иттифоқининг Устави ва Конвенциясига доир қабул қилинган Тузатиш ҳужжатларини ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 13 сентябрда қабул қилинган «Халқаро электр алоқаси иттифоқининг 2006 йилги (Анталия) ва 2010 йилги (Гвадалахара) Ваколатли конференциялари томонидан Халқаро электр алоқаси иттифоқининг Устави ва Конвенциясига доир қабул қилинган Тузатиш ҳужжатларини ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Халқаро электр алоқаси иттифоқининг 2006 йилги (Анталия) ва 2010 йилги (Гвадалахара) Ваколатли конференциялари томонидан Халқаро электр алоқаси иттифоқининг Устави ва Конвенциясига доир қабул қилинган Тузатиш ҳужжатларини ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
269-II-сон