Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга «Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга «Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 октябрь,
512-IV-сон