Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
«Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 2006 йил 8 июнда қабул қилинган қарори.
«Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 2006 йил 8 июнда қабул қилинган қарори.
«Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 2006 йил 8 июнда қабул қилинган қарори.
«Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси А.С. Жўраев тўғрисида»ги 2006 йил 8 июнда қабул қилинган қарори.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 июнь,
189-I-сон