Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-684-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 135-моддасига мувофиқ «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-684-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасига қайтарилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига қайтадан иккинчи ўқишда киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 октябрь,
527-IV-сон