Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«ГЎУОМ иштирокчи давлатларнинг консуллик масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Конвенцияни (Ялта, 2001 йил 7 июнь) денонсация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «ГЎУОМ иштирокчи давлатларнинг консуллик масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Конвенцияни (Ялта, 2001 йил 7 июнь) денонсация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 февраль,
156-I-сон