Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
3. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
4. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
5. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
7. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
8. «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
9. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
10. «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
11. «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
12. «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишни тартибга солиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
17. Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
18. Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
19. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
20. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
21. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
22. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
23. Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
24. Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 24 август,
371-I-сон