Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятини таъсис этиш тўғрисида 2000 йил 10 октябрдаги Шартномага қўшилиши тўғрисидаги Баённомани (Санкт-Петербург, 2006 йил 25 январь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятини таъсис этиш тўғрисида 2000 йил 10 октябрдаги Шартномага қўшилиши тўғрисидаги Баённомани (Санкт-Петербург, 2006 йил 25 январь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 февраль,
154-I-сон