Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн етти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн етти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
3. «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
4. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
6. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
7. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
8. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
9. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
10. «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
11. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
12. «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
13. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
14. «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2007 йил 16 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
15. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Абу Даби, 2008 йил 17 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
18. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
19. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
20. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 август,
528-I-сон