Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисидаги Локарно битимига қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисидаги Локарно битимига қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 февраль,
152-I-сон