Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 110, 111, 133 ва 135-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 22 ноябрда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 110, 111, 133 ва 135-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 110, 111, 133 ва 135-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 2 декабрь,
101-I-сон