Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўртинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўртинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджети лойиҳаси тўғрисида.
2. «Уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
3. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 110, 111, 133 ва 135-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
4. «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
5. «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
6. «Тадбиркорлик субъектларига солиқ солиш ва уларнинг ҳисобот бериш тизими тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
7. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
8. «Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
9. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
10. «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
11. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
15. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
18. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
19. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
20. Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
21. Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
22. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
23. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
24. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
25. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
26. Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 2 декабрь,
98-I-сон