Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2016 24.11.1992 йилдаги 555-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 24.11.1992 йилдаги 555-сон
Кучга кириш санаси
24.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2016
Ҳужжат 24.11.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ («ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ») КОНЦЕРНИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концернини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концерни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги аввал тузган барча шартномалар ва у томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини тўла хўжалик ҳисоби асосида мустақил ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига 1-иловага* мувофиқ кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақилликларини ҳамда юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзқурилишматериаллари» концерни бошқарувининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарув ва тафтиш комиссиясини сайлайди, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди. Концерн аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, ходимларнинг энг кўп сони 45 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди) иборат қилиб белгилансин, уларни сақлаш учун зарур бўлган маблағлар концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг даромадларидан маблағ ажратиш ҳисобига ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концернга раиснинг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, битта биринчи ўринбосарга эга бўлиш тавсия қилинсин. Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари концерн Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн раиси ва унинг ўринбосарларига республика вазирликлари ва идораларининг тегишли ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкчиликнинг янги шаклларига ўтиш тизимини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернининг бинокорлик материаллари саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чораларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинокорлик материаллари саноати давлат корхоналарини 1993-1994 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирлар 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига айлантиришда бу акционерлик жамиятларининг давлатга тегишли улуши унинг камида ярмини ташкил этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар, акциялар)га мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятини бошқариш ҳуқуқини «Ўзқурилишматериаллари» концернига беришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик жамиятларини ривожлантириш учун шартнома асосида уларга беришни амалиётга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концерни бир ой муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта айлантиришнинг меҳнат жамоалари томонидан танланган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда 1993-1994 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мўлжалланган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг объектма- объект рўйхатини Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги собиқ Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги учун 1992 йилда ўрнатилган алоқа ва телефонларнинг барча турларини «Ўзқурилишматериаллари» концерни учун сақлаб қолсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари комплексга кадрлар билан бутлашда ва таркибига кирувчи бирлашмалар ва ташкилотларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзқурилишматериаллари» концерни бошқаруви ва унинг ишчи аппарати Бинокорлик материаллари саноати эгаллаб турган Тошкент шаҳар, Мироқилов кўчаси, 68-а уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Бинокорлик материаллари саноати вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 1989 йил 12 сентябрдаги 285-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида кўриб чиқилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
555-сон