Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан, нотарифли тартибдан тариф тартибига ўтиш учун шарт-шароитларни таъминлаш, эксперт-импорт операцияларини амалга ошириш механизмини соддалаштириш, уни халқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил 1 октябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар учун:
товарлар экспорти учун бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ;
импорт қилинадиган товарлар учун бож пошлиналари ставкалари 2-иловага мувофиқ жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган товарлар импортига бож пошлиналари Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай тартибни ўрнатаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан, контрактлар тузиш муддатларидан қатъи назар, қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай тартибни яратиш тўғрисида битимга эга бўлмаган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга нисбатан икки баравар кўпайтирилган бож пошлиналари ставкалари қўлланилади.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлар бўйича етказиб берилаётган товарлардан;
Ўзбекистон Республикаси преференцияси (афзал кўриш) тартибидан фойдаланувчи мамлакатлардан келтириладиган товарлардан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат эҳтиёжлари учун экспортга етказиб бериш ҳажми доирасидаги товарлардан (марказлаштирилган экспорт);
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса, бож пошлинаси олинмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган ва ундан олиб кетилаётган:
хорижий шерикнинг хорижий инвестиция иштирокидаги корхона устав сармоясига мулкий улушига;
мурувват ва техник ёрдамга;
кўргазма ва томошалар экспонатларига;
кейинчалик улардан тайёрланган маҳсулот келтириладиган (олиб кетиладиган) саноат йўли билан қайта ишланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлардан бож пошлиналари олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда уларга нисбатан преференция тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлган мамлакатлар рўйхатини аниқласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар тасдиқлансин:
белгиланган квоталар ҳажмида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт қилинадиган товарлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича импорт қилинадиган махсус товарлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг вакил қилинган органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар) рўйхати 6-иловага мувофиқ;
экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати 7-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиш тақиқланган буюмлар рўйхати 8-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш (олиб келиш) тақиқланган буюмлар рўйхати 9-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидалари 10-иловага мувофиқ;
республикада ишлаб чиқарилган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотни аниқлаш қоидалари 11-иловага мувофиқ;
хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни аниқлаш қоидалари 12-иловага мувофиқ;
экспорт-импорт юкларни расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати 13-иловага мувофиқ;
бож пошлиналари ставкаларини кўриб чиқиш бўйича Идоралараро комиссия таркиби 14-иловага мувофиқ*.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 14-илова берилмайди.
6. Белгилансинки, 3-иловага мувофиқ стратегик муҳим товарларнинг хўжаликлар ва корхоналар ихтиёрида қоладиган ҳажмларига экспорт квоталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир йилда бир марта тасдиқланади.
7. Белгилаб қўйилсинки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва унга қарашли бўлинмалар товарнинг келиб чиқишини сертификациялашни, республикада ишлаб чиқарилган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотни сертификациялашни ҳамда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотни сертификациялашни амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги сертификациялаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар экспорт қилинаётган товарга белгиланган шаклдаги товарнинг келиб чиқиш сертификатларини илова қилсинлар, шунингдек, импорт қилинаётган товарларни қабул қилишни «Ўздавстандарт» марказида рўйхатдан ўтказилган ташкилотларнинг вакил қилинган экспертлари иштирокида амалга оширсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи ташқи савдо фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомни ҳамда ушбу фирмалар тўғрисидаги намунавий низомларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
10. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда ташқи савдо фирмалари томонидан давлат эҳтиёжлари учун 15-иловага мувофиқ асосий озиқ-овқат товарлари етказиб бериш бўйича тендерлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин, ушбу тартибни, шунингдек, тендер комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларини рўйхатга олишда уларга ном беришнинг ягона тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
12. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги корхоналарни, шу жумладан, собиқ СССР субъектлари бўлган мамлакатлар билан ташқи савдо алоқаларини амалга ошираётган корхоналарни ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатга олишда фақат 4 ва 5-иловаларда кўрсатилган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорига мувофиқ алоҳида фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларига эга бўлганлар томонидан ишлаб чиқариладиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар)га экспорт ва импорт номенклатурасини белгиласин.
Бошқа маҳсулотлар корхоналар томонидан экспорт ва импорт номенклатураси тақдим этилмасдан экспорт ва импорт қилинади.
13. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мол-мулк ва буюмлар пошлина тўланмай олиб чиқиб кетилиши ва олиб келинишининг вақтинчалик нормаларини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорининг 2-банди 2-хатбоши, 4-банди 2, 3-хатбошилари, 2, 3, 4, 5, 6-иловалари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарорига 1-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарорига 4-5-иловалар, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори 2-бандининг марказлаштирилган экспорт контрактлари бўйича бож пошлиналари тўлашга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 25 июль,
287-сон
Экспорт бож пошлиналарининг
ставкалари
|
Товар гуруҳи рақами |
Товарнинг қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди |
Пошлина ставкалри (контракт қийматига нисбатан фоизларда) |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
| 01 | Зотли моллар | 010111000 010210000 010310000 010410100 |
50 |
| 02 | Чўчқа гўшти | 0203 | 10 |
| | Парранда гўшти | 0207 | 10 |
| 03 | Балиқ | 030191000 030190000 030199190 030211000 030269110 030269190 030321000 030379110 030379190 030410110 030410910 030420110 030420190 030490100 030530900 030549400 030549900 030559900 030569900 |
10 |
| 04 | Пишлоқ | 0406 | 50 |
| | Табиий асал | 0409 | 100 |
| 05 | Молларнинг ичак-човоғи | 0504 | 50 |
| | Суяк ва мугуз | 0506 | 10 |
| 06 | Терилган гуллар ва ғунчалар | 0603 | 5 |
| 07 | Кратошка | 0701 | 100 |
| 08 | Ёнғоқ | 080231000 080232000 |
50 |
| | Лимонлар | 080530100 | 25 |
| 12 | Ер ёнғоқ | 1202 | 20 |
| | Чигит (экиш учун) | 120720100 | 50 |
| | Чигит (бошқалар) | 120720900 | 50 |
| | Кунжут уруғи | 120740 | 10 |
| | Беда уруғи | 120922 | 10 |
| | Парфюмерия, фармацевтика ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган ўсимликлар, уларнинг алоҳида қисмлари | 1211 (121110 дан ташқари) | 30 |
| | Қизилмия илдизи | 121110 | 50 |
| 14 | Пахта линти | 140420000 | 50 |
| 15 | Мол ёғи | 1502 | 50 |
| | Ўсимлик ёғи | 1507, 1512, 1516 | 50 |
| | Ўсимлик ёғи (техникавий) | 1512 11100 1512 21100 |
10 |
| | Маргарин | 1517 | 50 |
| 19 | Макарон маҳсулотлари | 1902 | 50 |
| 22 | Сувлар, минерал ва шакар ҳамда бошқа ширин қилувчи моддалар қўшилган газли сувлар | 2202 | 10 |
| 23 | Ёғ олинадиган экинлар кунжараси, уни ва тахта кунжара ҳамда ўсимлик ёғи экстракциясининг бошқа қаттиқ чиқитлари (чигитни ҳам қўшиб) | 2304, 2306, 230990 | 50 |
| 24 | Тамаки хом ашёси ва чиқитлари | 2401 | 20 |
| 25 | Ош тузи | 250100 | 20 |
| | Тарошланмаган мармар | 251511000 | 20 |
| | Арраланган мармар | 251512000 | 10 |
| | Тарошланмаган гранит | 251611000 | 20 |
| | Арраланган гранит | 251612000 | 10 |
| | Мармар доналари, майдаси ва кукуни | 251741000 | 10 |
| | Гипс, ангидрит, алебастр | 2520 | 20 |
| | Оҳак | 2522 | 5 |
| 27 | Табиий газ | 2711 | 5 |
| | Нефть мойлари қолдиқлари | 271390900 | 5 |
| | Битумлар | 2714 | 20 |
| | Битуминоз аралашмалари | 2715 | 20 |
| 28 | Сульфат кислота | 2807 | 10 |
| 30 | Момиқ пахта, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш материаллар (тиббий) | 3005 | 50 |
| 31 | Минерал ёки кимёвий, азотли ва фосфорли ўғитлар | 3102, 3103 | 10 |
| 32 | Локлар, бўёқлар ва пигментлар | 3203—3210 | 20 |
| 33 | Сочга мўлжалланган воситалар | 3305 | 20 |
| 34 | Совун | 3401 | 50 |
| | Синтетик ювиш препаратлари | 3402 | 50 |
| 36 | Гугурт | 360500000 | 100 |
| 39 | Полиуретанлар | 390950000 | |
| | Нефть смолалари | 3911 | 50 |
| | Карбоксиметилцеллюлоза ва унинг тузлари | 391231000 | 15 |
| | Целллюлоза ва унинг ҳосилалари | 3912 | 50 |
| | Полимер қувурлар, найчалар ва шланглар | 3917 | 30 |
| | Полимер плёнкалар | 391910510 392010 392020 392030 392042110 392071 392073500 |
30 |
| | Товарларни ташиш ёки жойлаштиришга мўлжалланган пластмасса буюмлар (полимер идиш) | 392310000 392330900 392390100 |
30 |
| | Пластмассадан тайёрланган қурилиш деталлари | 3925 | 30 |
| 41 | Чарм | 4104, 4106, 4108, 4109 | 50 |
| 43 | Табиий ва сунъий мўйна | 4301—4302 | 20 |
| | Қоракўл | 430130000 | 5 |
| 44 | Арраланган бинокорлик материаллари | 4409 | 50 |
| | Ёғоч тара (қайтариладиганидан ташқари) | 4415 | 50 |
| | Ёғочдан тайёрланган қурилиш буюмлари | 4418 | 50 |
| 47 | Макалатура ва қоғоз чиқиндилари | 4707 | 50 |
| 48 | * Қоғоз ва ундан тайёрланган буюмлар | 4801—4823 | 50 |
| | Картон ва ундан тайёрланган буюмлар | 4802, 4804—4808, 4810, 4811, 4819, 4821, 4823 | 50 |
| 52 | Пахта толаси | 5201—5202 | 5 |
| 55 | Синтетик, сунъий комплекс иплардан тайёрланган чилвир | 5501—5502 | 10 |
| | Сунъий вискоза толаси | 550410000 | 5 |
| | Сунъий, синтетик толалардан тайёрланган калава | 5509—5511 | 10 |
| 56 | Пахта момиғи («Прима», «Швейная») | 560121 | 20 |
| | Пахта чиқиндиси (пар ва ўлик пахта) | 560130 | 5 |
| 59 | Линолеум | 5904 | 20 |
| 70 | Бутил, бутилкалар, шиша банка ва бошқа шиша идишлар (бўш) | 7010 | 100 |
| | Биллур буюмлар | 701321 701331 701391 |
10 |
| 71 | Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар | 7103, 7104, 7106—7112 | 20 |
| | Сунъий қимматбаҳо ёки ярим қимматбаҳо тош майдалари ва кукуни | 710510 | 10 |
| 74 | Мис | 7401—7403 | 20 |
| | Мисдан тайёрланган буюмлар | 7405—7412, 7414—7419 | 20 |
| | Мис чиқиндилари ва парчалари | 7404 | 50 |
| | Мисдан тайёрланган ўралган сим, кабель, шнур ва шунга ўхшаш буюмлар | 7413 | 20 |
| 75 | Никель | 7501—7502 | 50 |
| | Никелдан тайёрланган буюмлар | 7504—7508 | 20 |
| | Никель чиқиндилари ва парчалари | 7503 | 50 |
| 76 | Алюминий | 7601 | 50 |
| | Алюминийдан тайёрланган буюмлар | 7603—7613, 7616 | 40 |
| | Алюминий чиқиндилари ва парчалари | 7602 | 50 |
| | Алюминийдан тайёрланган ўралган сим, трос, кабель, шнур ва шунга ўхшаш буюмлар | 7614 | 40 |
| | Алюминийдан тайёрланган емакхона, ошхона буюмлари ва бошқа буюмлар | 7615 | 40 |
| 78 | Қўрғошин | 7801 | 50 |
| | Қўрғошиндан тайёрланган буюмлар | 7803—7806 | 40 |
| | Қўрғошин парчалари ва чиқиндилари | 7802 | 50 |
| 79 | Рух | 7901 | 10 |
| | Рухдан тайёрланган буюмлар | 7903—7907 | 10 |
| | Рух парчалари ва чиқиндилари | 7902 | 40 |
| 80 | Қалай | 8001 | 40 |
| | Қалайдан тайёрланган буюмлар | 800300000—800700000 | 35 |
| | Қалай парчалари ва чиқиндилари | 800200000 | 40 |
| 81 | Бошқа ноқимматбаҳо металлар (тантал, магний, кобальт, висмут, кадмий, титан, цирконий, сурма, марганец, берилий, хром, германий, ванадий, галлий, гафний, индий, ниобий, рений, таллий, металлокерамика) | 8103—8113 | 40 |
| | Улардан тайёрланган буюмлар | | 10 |
| | Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари | 810191900 810291900 810310900 910420000 810510900 810600100 810700100 810810900 810910900 811000190 811100190 811211000 811220390 911230100 811240190 811291390 811300100 |
50 |
| 85 | Изоляцияланган симлар | 8544 | 10 |
| 94 | Қандиллар | 9405 10 | 5 |
| 97 | Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат | 9701—9706 | 100 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эслатма:
* мебель саноатида ишлатиладиган қиймаланган ва бакнотлар учун қоғозлардан ташқари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Импорт бож пошлиналарининг
ставкалари
|
Товар гуруҳи рақами |
Товарнинг қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди |
Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда) |
| 1 |
2 |
3 | 4 |
| 20 | Сирка ёки сирка кислотаси қўшмай тайёрланган ёки консерваланган томатлар | 2002 | 50 |
| | Мева шарбатлари | 200950—200980 | 20 |
| | Мева шарбатлари (цитру ва бошқалар) | 200911—200940 | 5 |
| 21 | Кетчуп ва бошқа томат соуслари | 21032000 | 20 |
| 22 | Сувлар, минерал ва шакар ҳамда бошқа ширин қилувчи моддалар қўшилган газли сувлар | 2202 | 20 |
| | Пиво-солодко | 220300 | 20 |
| 23 | Ит ва мушуклар учун чакана савдо мақсадида қадоқланган озуқалар | 230910 | 20 |
| 34 | Автокосметика | 340530 340540 340590 |
10 |
| 39 | Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва унинг пластмассадан тайёрланган аксессуарлари | 392620 | 5 |
| 42 | Чарм ва чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган буюмлар | 4202 | 10 |
| | Табиий ва сунъий чармдан тайёрланган кийим-бошлар ва уларга тегишли нарсалар | 4203 | 10 |
| 43 | Табиий ва сунъий мўйнадан тайёрланган кийим-бошлар | 430310, 4304 | 10 |
| 54 | Синтетик иплардан тўқилган газламалар | 5407, 5408 | 10 |
| 55 | Синтетик штапель толалардан тўқилган газламалар | 5513—5516 | 10 |
| 57 | Гиламлар | 5701—5705 | 50 |
| | Бошқа ерга тўшаладиган тўкима буюмлар | | 10 |
| 58 | Тукли ва бахмал ипдан тайёрланган газламалр | 5801 | 15 |
| 61 | Трикотаж кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар | 6101—6110 6112—6114 6116—6117 |
5 |
| 63 | Адёллар ва пледлар | 630120 | 10 |
| | Кўрпа-тўшак қопламаси (сочиқ-дастурхон, пардоз-андоз ёки ошхона сочиқларидан ташқари) | 6302 | 20 |
| | Илгари истъемолда бўлган кийим-бошлар ва илгари истеъмолда бўлган буюмлар ва бошқалар | 6309 | 5 |
| 69 | Чинни ва фаянс идишлар | 6911 | 15 |
| 70 | Биллур идишлар | 701321 | 15 |
| 71 | Табиий ёки ишлов берилган марварид | 7101 | 5 |
| | Қимматбаҳо металлар, марварид, тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 7113, 7114, 7116 | 5 |
| | Қимматбаҳо металлар билан қопланган арзонбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 711320000, 711420000 |
5 |
| | Бижутерия | 7117 | 5 |
| 84 | Товарларни тарозида тортиш учун асбоб-ускуналар | 8423 | 5 |
| | Ёзув машинкалари ва текстларни қайта ишлиш учун қурилмалар | 8469 | 5 |
| 85 | Телефон аппаратлари ва факсимиле алоқа воситалари (шу жумладан, термоқоғоз) | 851710, 851781900 | 5 |
| | Товушни кучайтириш учун электр қурилмалар | 8518 | 5 |
| | Электропроигриватель қурилмалар | 8519 | 5 |
| | Магнитафонлар (овоз ёзиш аппаратураси) | 8520 | 10 |
| | Видеоёзув ва қайта ишлаш аппаратураси | 8521 | 10 |
| | Радиоприёмник аппаратураси | 8527 | 10 |
| | Телевизион приёмниклар | 8528 | 10 |
| 87 | Камида 10 кишини ташишга мўлжалланган автомобиллар (тиббий мақсадлар учун махсус мўлжалланган автомобиллардан ташқари) | 8702 | 20 |
| | Енгил автомобиллар* двигателининг ҳажми: | 8703 | |
| | — 1000 см3 гача бўлган, янгилари | 870321100 | 40, лекин камида 1 см3 га 1,1 ЭКЮ |
| | — 1000 см3 дан 1500 см3 гача, янгилари | 870322 | 45, лекин камида 1 см3 га 1,4 ЭКЮ |
| | — 1500 см3 дан 1800 см3 гача, янгилари | 870323 | 50, лекин камида 1 см3 га 1,6 ЭКЮ |
| | — 1800 см3 дан 3000 см3 гача, янгилари | 870323 | 60, лекин камида 1 см3 га2,2 ЭКЮ |
| | — 3000 см3 дан юқори, янгилари | 870324 | 60, лекин камида 1 см3 га 3,0 ЭКЮ |
| | Илгари фойдаланилган автомобиллар** | | 100 |
| | Юк автомобиллари | 8704 | 10 |
| | 8703 товар позициясида классификацияланган автомобиллар учун двигателли шассилар | 870600910 | 30 |
| | 8703 товар позициясида классификацияланган автомобиллар учун кузовлар | 870710 | 30 |
| | Мотоцикллар | 8711 | 10 |
| 90 | Дурбинлар | 9005 | 10 |
| | Фотокамералар | 9006 | 10 |
| | Киноаппаратлар ва кинопроекторлар | 9007 | 10 |
| | Тасвирлар проектлари | 9008 | 10 |
| | Фотокўчириш машиналари | 9009 | 5 |
| | Фото ва кинолаборатория учун ускуналар | 9010 | 5 |
| | Тарозилар | 9016 | 5 |
| 91 | Қўл соатлари | 9101—9103, 9105 | 5 |
| | Соатлар учун тасмачалар, браслетлар | 9113 | 20 |
| 94 | Мебель | 940130—940180000, 9403 | 20 |
| | Ёритиш жиҳозлари (қандиллар) | 940510 | 5 |
| | Кўнгил очадиган ўйинлар учун буюмлар | 9504 | 20 |
| | Зажигалкалар | 9613 | 20 |
| | Термослар | 961700 | 40 |
Эслатма:
* кўрсатилган ставкалар дизель двигателли автомобиллар учун ҳам белгиланади;
** илгари фойдаланилган автомобиллар — ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб 3 йил ва ундан кўп бўлган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган квоталар ҳажмида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт қилинадиган товарлар
рўйхати
| Т/р |
Товарнинг қисқача номи |
ТИФ ТН коди |
| 1. | Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари |
2805, 7401—7411, 7413, 7501—7506, 7601—7615, 7801—7804, 7901—7905, 8001—8005, 8103—8112 |
| 2. | Нефть хом ашёси, газ конденсати, бензинлар, газойллар (дизель ёқилғиси) |
2709, 271000250—271000390, 271000510, 271000590 |
| 3. | Пахта толаси, пахта линти | 5201, 5203, 1404 20 000 |
| 4. | Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқиндилари | 7201—7229, 7301—7306 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар
рўйхати
| Т/р |
Товарнинг қисқача номи |
ТИФ ТН коди |
| 1. | Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи қисмлар | 8526 (фақат ҳарбий мақсадда) 8710, 8802 (8802 11 100, 8802 12 100, 8802 20 100, 8802 30 100, 8802 40 100 дан ташқари), 8803 (8803 10 100, 8803 20 100, 8803 30 100, 880390 910 дан ташқари), 8805 (8805 20 100 дан ташқари) , 8906 00 100, 9013 10, 9013 20, 9013 80, 9014, 9301, 9302, 9305 (фақат жанговар қуролга), 9306 (9306 10, 9306 29 100, 9306 29 200, 9306 29 400, 9306 30 910, 9306 30 930 дан ташқари) |
| 2 | Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, қимматбаҳо металлар рудалари, концентратлари, парчалари ва чиқиндилари, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, уларнинг чиқиндилари, кукунлари ва рекуператорлари, марварид ва ундан тайёрланган буюмлар, қаҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар | 2843, 3006 40 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106—7115, 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9003 19 100, 9021 29 100, 9101, 9111 10 000, 9113 10 000, 9608 10 300, 9608 39 100, 9705 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар) 7116 (фақат марварид ва табиий қимматбаҳо тошлардан) 9602 (фақат ишлов берилган қаҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар) |
| 3 | Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар | 2612 (фақат уран концентратлари), 2844, 2845 |
| 4. | Радиоактив моддалардан фойдаланган ҳолда тайёрланган приборлар ва асбоб-ускуналар | 8401 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича импорт қилинадиган махсус товарлар
рўйхати
|
Т/р |
Товарнинг қисқача номи |
ТИФ ТН коди |
|
1. |
Дори-дармонлар, заҳарлар, гиёҳвандлик ва психотроп воситалар |
2938, 2941, 3003, 3002, 3004, 300660 |
|
2. |
Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари |
3808 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар)
рўйхати
|
Т/р |
Қисқача номи |
Рухсат бериш ваколати бўлган органлар |
| 1. | Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет мамлакатлардаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ўз касби бўйича фаолияти |
Меҳнат вазирлиги |
| 2. | Кино-, видео- ва аудио маҳсулотларини импорт қилиш | Маданият ишлари вазирлиги |
| 3. | Илмий-тадқиқот ишлари натижалари, ноу-хау, ихтироларни экспорт қилиш | Фан ва техника давлат қўмитаси |
| 4. | Чет мамлакатларга инвестициялар | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги |
| 5. | Халқаро транспорт юк ташишлар | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги |
| 6. | Санъат асарларини экспорт қилиш | Маданият ишлари вазирлиги |
| 7. | Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларни экспорт қилиш | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспорт қилиниши тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар
рўйхати
|
Т/р |
Қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди |
| 1. | Ғалла: буғдой, жавдар, арпа, сули, гуруч, маккажўхори, гречица |
10 |
| 2. | Нон-булка маҳсулотлари | 1905 |
| 3. | Ун, ёрма | 1101—1106 |
| 4. | Чорва моллари (зотлиларидан ташқари), парранда (декоративларидан ташқари) | 01 (0101 11 000, 0102 10 000, 0103 10 000, 0104 10 100, 0104 20 100 дан ташқари) |
| 5. | Гўшт (парранда ва чўчқа гўштидан ташқари), гўшт маҳсулотлари, шу жумладан, унинг қўшимча маҳсулотлари | 02 (0203, 0206 30, 0207, 0209, 0210 11—0210 19, 0210 90 200 дан ташқари) |
| 6. | Қуруқ сут | 0402 10—0402 21 |
| 7. | Чой хом ашёси, чой | 0902 |
| 8. | Қанд-шакар | 1701—1702 |
| 9. | Этил спирти | 2207 |
| 10. | Катта бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган қадимий буюмлар (картиналар, скульптуралар ва бошқалар) (Маданият ишлари вазирлигининг хулосаси бўйича) |
97 гуруҳга кирувчилар |
| 11. | Тери хом ашёси (ностандартдан ташқари) | 4101—4103 |
| 12. | Металл рудалари ва концентратлари (уран концентратларидан ташқари | 26 |
| 13. | Заҳарли илонлар | 0106 00 990 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш тақиқланган буюмлар
РЎЙХАТИ
1. Қурол-яроғ буюмлари, ўқ-дорилар ва ҳарбий аслаҳалар.
2. Учувчи аппаратлар, уларнинг қисмлари, улар учун приборлар ва аслаҳалар.
3. Қурол-яроғ буюмлари, ўқ-дорилар ва учувчи аппаратлар тайёрлаш учун мўлжалланган станоклар ва машиналар.
4. Портловчи моддалар.
5. Кучли таъсир қилувчи заҳарлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикасига келтириш тақиқланган буюмлар.
*Эслатма: юқорида санаб ўтилган буюмларни транзит қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган транзит учун рухсатномага кўра амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш (олиб келтириш) тақиқланган буюмлар
РЎЙХАТИ
Давлат ва ижтимоий тузумни қўпоришга, ҳудудий яхлитликни бузишга, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетига қарши қаратилган урушни, террорчиликни, зўравонликни, миллий устунликни ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (сионизм, антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи матбаа маҳсулотлари, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлар, грампластинка ёзувлари, овоз материаллари, шунингдек, порнографик мазмундаги материаллар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш
ҚОИДАЛАРИ
1. Товарлар ишла6 чиқарилган мамлакатни аниқлашнинг мазкур қоидалари Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига товар импортини ҳамда ушбу ҳудуддан товарлар экспортини тартибга солишнинг тарифли ва тарифсиз чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Товарлар келиб чиққан мамлакатни аниқлаш принциплари мавжуд халқаро амалиётга асосланади.
2. Маҳсулотни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган деб ҳисоблаш белгиланган шаклдаги товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) сертификат билан тасдиқланади.
3. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси ҳисобланган халқаро битимларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган ва унинг ҳудудидан экспорт қилинадиган товарларга татбиқ этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси преференцияларнинг Умумий тизими доирасида тариф преференциялари берадиган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга нисбатан товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш учун 1980 йилги «Преференцияларнинг Умумий тизими доирасида тариф преференцияларини беришда товарларнинг ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилганлигини аниқловчи бирхиллаштирилган қоидалар тўғрисидаги битим» қоидалари қўлланилади.
5. Товарлар тўлиқ ишлаб чиқарилган ёки етарлича қайта ишланган ёки уларга ишлов берилган мамлакат товарлар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳисобланади.
6. Қуйидаги товарлар ушбу мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган ҳисобланади:
а) унинг ҳудудида ёки ҳудуди сувларида ёки унинг континентал шельфида ва, башарти мамлакат ушбу ер ости бойликларини қазиб олишда мутлақ ҳуқуқларга эга бўлса, денгиз остидан қазиб олинган фойдали қазилма бойликлар;
б) унинг ҳудудида етиштирилган ва йиғиб олинган деҳқончилик маҳсулотлари;
в) унда туғилган ва етиштирилган тирик ҳайвонлар;
г) ушбу мамлакатда етиштирилган ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар;
д) ушбу мамлакатда етиштирилган овчилик, балиқ овлаш ва денгиз маҳсулотлари;
е) Жаҳон океанида ушбу мамлакат кемалари ёки у томонидан ижарага олинган кемалар томонидан тутилган ва (ёки) ишлаб чиқарилган денгиз овчилиги маҳсулотлари;
ж) ушбу мамлакатда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш операциялари ва бошқа операцияларнинг натижаси ҳисобланган иккиламчи хом ашё ва чиқитлар;
з) ушбу мамлакатга тегишли бўлган ёки у томонидан ижарага олинган коинот кемаларида очиқ коинотда олинган юқори технологияли маҳсулотлар;
и) ушбу мамлакатда истисносиз мазкур банднинг «а» — «з» кичик бандларида кўрсатилган маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган товарлар.
7. Агар товарни ишлаб чиқаришда икки ёки ундан ортиқ мамлакат қатнашса, товарнинг келиб чиқиши «етарлича қайта ишлаш» мезонига мувофиқ аниқланади.
8. Товарни «етарлича қайта ишлаш» мезонлари ушбу мамлакатда қуйидагилар ҳисобланади:
а) товарни қайта ишлаш натижасида ТИФ ТН бўйича дастлабки 4 белгининг исталган бири даражасида ТИФ ТН бўйича товар позициясида (товарнинг таснифлаш коди)да юз берган ўзгариш;
б) товар ушбу операциялар амалга оширилган мамлакатдан келиб чиққан деб ҳисобланиши учун кифоя қиладиган ёки кифоя қилмайдиган ишлаб чиқариш ёки технологик операцияларни бажариш;
в) адвалор улуш қоидаси — товар қийматини ўзгартириш, бунда фойдаланилган материаллар қиймати ёки қўшилган қийматнинг фоиз улуши етказиб бериладиган товар нархининг белгиланган улушига етади.
9. Аниқ товарлар ёки аниқ мамлакат (мамлакатлар)га нисбатан товарларнинг келиб чиқиши мезони алоҳида айтилмаса, умумий қоидалар қўлланилади, ушбу қоидаларга мувофиқ товар, башарти Товар номенклатураси бўйича дастлабки тўрт белгилардан исталган бири даражасида товар позицияси , (товарнинг таснифлаш коди) ўзгарса, товар етарлича қайта ишланган ҳисобланади.
10. Қуйидагилар «етарлича қайта ишлаш» «мезонига жавоб бермайди деб ҳисобланади:
а) сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларни сақлашни таъминлаш бўйича операциялар;
б) товарларни сотишга ёки транспортда ташишга тайёрлаш операциялари (гуруҳларга ажратиш, жўнатишларни ташкил қилиш, навларга ажратиш, қайта ўраш);
в) оддий йиғиш операциялари;
г) товарлар (компонентлар)ни олинган маҳсулотнинг дастлабки таркибидан жиддий фарқлайдиган тус бермайдиган қилиб аралаштириш;
д) юқорида кўрсатилган икки ёки ундан кўп операциялар комбинацияси;
е) молни сўйиш.
11. Етарлича ишлов бериш мезонлари адвалор улуш орқали ифодаланган тақдирда қиймат кўрсаткичлари қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
а) Импорт қилинган материаллар учун — олиб келишда бож солиғи солинадиган қиймат бўйича (СИФ базасида); ёки уларнинг келиб чиқиши номаълум бўлган тақдирда — ишлаб чиқариш амалга оширилган мамлакат ҳудудидаги биринчи сотишнинг белгиланган нархи бўйича;
б) тайёр товарлар учун — франко-завод нархи бўйича ёки экспорт нарх бўйича.
12. Товарларни ишлаб чиқариш ёки транспорт шароитларига кўра бир партияда юклаб жўнатиш мумкин бўлмаганда бир неча партияларга бўлиб юбориладиган қисмларга ажратилган ёки йиғилмаган кўринишдаги товарлар, декларантнинг истагига кўра, товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш нуқтаи назаридан ягона буюм сифатида қаралиши керак.
Қуйидагилар ушбу қоидани қўллаш шартлари ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси божхона органининг бўлакларга ажратилган ёки йиғилмаган товарни бир неча партияга ажратиш тўғрисида бунинг сабаблари кўрсатилган олдиндан берган билдиришномаси, ТИФ ТН бўйича товарлар кодлари, ҳар бир партияга кирувчи товарларнинг қиймати ва улар ишлаб чиқарилган мамлакат кўрсатилган ҳолда батафсил рўйхатини тақдим этиш;
б) товарларни бир неча партияларга ажратиш хато эканлигини, агар бир неча партияга ажратилган бўлса, ҳужжатлар билан тасдиқлаш;
в) барча партияларнинг бир мамлакатдан бир етказиб берувчи томонидан етказиб берилиш;
г) барча партияларнинг бир божхона (божхона пости) орқали олиб келиниши;
д) товарларнинг барча партияларини божхона декларацияси қабул қилинган санадан бошлаб ёки биринчи партияга нисбатан уни етказиб бериш муддатлари тамом бўлгандан кейин 6 ойдан ошмайдиган муддатда етказиб бериш.
13. Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашда уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган иссиқлик ва электр энергияси, машиналар, асбоб-ускуналарнинг келиб чиқиши ҳисобга олинмайди.
14. Товар, агар ушбу товар ишлаб чиқарилган жойнинг белгиланган мезонларига ва бошқа шартларига мос келибгина қолмасдан, балки экспорт қиладиган мамлакатда белгиланган тартибда рўйхатга олинган корхона, фирма томонидан бевосита харид қилинса ва ушбу мамлакатдан импорт қилинадиган мамлакатга тўғридан-тўғри юклаб жўнатиш йўли билан импорт қилинса экспорт қилинган мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳисобланади.
Географик, транспорт, техник ёки иқтисодий сабаблар оқибатида бир ёки бир неча мамлакат ҳудуди орқали транспортда ташиладиган товарлар, шунингдек, товарлар ҳамма вақт транзит қилувчи мамлакатнинг божхона назоратида бўлиши шарти билан ушбу мамлакатлар ҳудудидан вақтинча олиб ўтилганда ёки омборларда жойланганда ҳам тўғридан-тўғри юклаб жўнатиш талабларига жавоб беради.
Бундан ташқари импорт қилувчи томонидан кўргазмаларда ёки ярмаркаларда сотиб олинган товарлар ҳам ушбу товарлар кўргазма ёки ярмаркага жўнатилгандан кейин кўргазма мақсадларидан бошқа мақсадларда фойдаланилмаса ҳамда кўргазма ёки ярмарка давомида божхона назорати остида бўлса тўғридан-тўғри юклаб жўнатиш қоидаларига жавоб беради.
15. Ўзбекистон Республикаси божхона органи товарнинг ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат тақдим этилишини талаб қилишга ҳақлидир.
16. Товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишда сертификат зарур бўлганда ва бу тегишли контрактларда, импорт қилувчи мамлакат миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда берилади.
17. Ўзбекистон Республикасининг бож ҳудудига товарларни импорт қилишда сертификат мажбурий тартибда:
а) Ўзбекистон Республикаси бож тартиби бўйича тариф преференциялари берувчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга;
б) ушбу мамлакатдан импорт қилиш миқдорий чеклашлар (квоталар) билан ёки ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бошқа усуллари билан тартибга солинадиган товарларга;
в) агар бу Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси ҳисобланган халқаро битимларда, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлиги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини, жамоат тартибини, давлат хавфсизлигини ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;
г) божхона расмийлаштириши учун тақдим этиладиган ҳужжатларда товарлар ишлаб чиқарилган жой тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ёхуд божхона органи товарлар ишлаб чиқарилган жой тўғрисида ҳақиқий бўлмаган маълумотлар декларация қилинаяпти деб ҳисоблаши учун асос бўлган ҳолларда тақдим этилади.
18. Сертификат кўрсатиб ўтилган товар тегишли мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини аниқ тасдиқлаши, яъни унга қуйидагилар бўлиши керак:
а) экспорт қилувчининг товар ишлаб чиқарилган жой тўғрисидаги тегишли мезонни қондириши ҳақидаги ёзма тасдиқномаси;
б) сертификатда берилган маълумотлар ҳақиқатга мувофиқлиги тўғрисида сертификат берган товарни ташқарига чиқарувчи мамлакат ваколатли органининг ёзма қайди.
19. Агар Ўзбекистон Республикаси билан экспорт қилувчи мамлакат ўртасидаги битимда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, сертификатда товар тўғрисидаги қуйидаги зарур маълумотлар бўлиши керак:
а) экспорт қилувчининг номи ва манзили;
б) импорт қилувчининг номи ва манзили;
в) ташиладиган транспорт воситаси ва қатнов йўналиши (бу қанчалик маълум бўлса);
г) ўринлар сони ва ўраш-жойлаш тури, товарни идентификациялаш учун барча зарур маълумотлар мавжуд бўлган товар таърифи;
д) брутто ва нетто оғирлиги (ушбу кўрсаткичлар, масалан, транспортда ташишга товарнинг оғирлиги жиддий равишда ўзгарганда бирликлар ёки ҳажм сони ёки ушбу бирликлар товарнинг ушбу турига андозали қўлланганда бошқа кўрсаткичлар билан алмаштирилиши мумкин);
е) счёт-фактуранинг тартиб рақами ва санаси.
20. Сертификат Ўзбекистон Республикаси божхона органига машинкада ёзилган ҳолда тузатишларсиз, рус ёки инглиз, ёки француз, ёки испан тилларида тақдим этилади.
21. Сертификат юкнинг божхона декларацияси ҳамда бож расмийлаштирилишида зарур бўлган бошқа ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади.
Сертификат йўқотиб қўйилган тақдирда унинг расман тасдиқланган дубликати қўлланилади.
22. Товарларнинг унча катта бўлмаган партиялари (фактура қиймати 5000 АҚШ долларигача бўлган) ишлаб чиқарилган жойни тасдиқлашда экспорт қилувчи товар ишлаб чиқарилган мамлакатни счёт-фактурада ёки товарга илова қилинган бошқа илова ҳужжатларида декларация қилиши мумкин.
23. Зарур тартибда расмийлаштирилган сертификат ёки товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тақдим этилмагунга қадар товар ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди.
24. Зарур тартибда расмийлаштирилган сертификат ёки товар ишлаб чиқарилган жой тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаслиги товарни Ўзбекистон Республикаси бож чегараси орқали ўтказиб юборишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.
Божхона органи юк Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси ҳисобланган халқаро битимларга, ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ товарлар Ўзбекистон Республикасига киритилиши мумкин бўлмаган мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланиши учун етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирдагина товарни ўтказиб юборишни рад этиши мумкин.
Ушбу банднинг иккинчи хатбоши қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган жойи ишончли равишда аниқланмаган товарлар Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси бож тарифининг энг юқори ставкалари бўйича бож пошлиналари тўланган ҳолда ўтказилади.
25. 24-банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган товарларга уларнинг ишлаб чиқарилган жойи тўғрисида товар етказиб берилгандан (ўтказиб юборилгандан) кейин камида бир йилдан кечикмай улар ишлаб чиқарилган жой тўғрисида тегишли тасдиқнома олинган тақдирда энг қулай тартиб ёки преференция тартиби қўлланилиши (тикланиши) мумкин.
Корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотни аниқлаш
ҚОИДАЛАРИ
1. Корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотни аниқлашнинг мазкур Қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар деб аталади) «Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни аниқлаш тартибини такомиллаштириш ва корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилишда божхона назоратини тартибга солиш зарурияти муносабати билан ишлаб чиқилган.
2. Маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот деб ҳисоблаш мезони ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот сертификати билан тасдиқланади. Сертификат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби, сертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот сертификати тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
3. Мазкур Қоидалар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт қилинадиган маҳсулот турларига жорий этилади.
4. Корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот деганда тўлиқ ушбу корхонада ишлаб чиқарилган ёки қуйидаги асосий қоидаларга риоя қилинган ҳолда қайта ишлов берилган маҳсулотлар тушунилади:
а) амалдаги қонунчилик билан белгиланган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишга махсус рухсатнома мавжудлиги;
б) моддий ва (ёки) молиявий ресурслар кўринишидаги ўз асосий ва оборот фондларидан фойдаланилиши;
в) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари ушбу корхонада иш билан доимий равишда банд бўлган ходимлар томонидан бажарилиши;
г) ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) позицияси рақамли кодини маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган таянч хом ашё ва материалларга нисбатан дастлабки тўрт белги (нефтни қайта ишлаш корхоналари учун — кейинги уч белги) бўйича тайёрланган маҳсулот таснифи ўзгартирилиши (қазиб олувчи саноат тармоқлари корхоналарининг хом ашё маҳсулотидан ташқари);
д) экспортга мўлжалланган пировард маҳсулот қийматида ушбу корхонада қўшилган қиймат камида 30 фоиз бўлиши (қазиб олувчи саноат тармоқлари корхоналарининг хом ашё маҳсулотидан ва мазкур қоидаларнинг 6, 7 ва 8-бандларида кўрсатилган маҳсулотдан ташқари).
5. Қазиб олувчи саноат тармоқлари корхоналари учун корхона томонидан ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияда белгиланган ҳажмлар доирасида ҳақиқатда қазиб олинадиган маҳсулот, шунингдек, уни қайта ишлаш натижасида ушбу корхонада тегишли ҳажмларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланади.
Қазиб олинган маҳсулотни улушли тақсимлаш тўғрисида битим мавжуд бўлган тақдирда кўрсатиб ўтилган битимга мувофиқ корхонага бериладиган маҳсулотнинг бир қисми ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга тегишли бўлади.
6. Маҳсулот корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланган хом ашёдан ҳамда ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган ёки сотилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда ўзи ишлаб чиқарган пировард маҳсулот деб:
хом ашё эгаси учун — маҳсулотнинг қайта ишлаш учун ҳақ тўлаш сифатида қайта ишловчи корхона ихтиёрида қоладиган қисмини чиқариб ташлаган ҳолда хом ашё қайта ишлангандан кейин олинган маҳсулотни;
қайта ишловчи корхона учун — корхонадан сотиб олинган хом ашё қайта ишланганлиги ёки хом ашёдан олинган маҳсулотга ҳақ тўлаш сифатида унинг ихтиёрида қолувчи маҳсулотни ҳисоблаш керак.
7. Нефть ва газ қазиб олувчи ҳамда нефть ва газни қайта ишловчи корхоналар учун «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни аниқлашнинг қўшимча шартлари белгиланади.
8. Мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга тегишли деб ҳисоблаш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан келишган ҳолда қабул қилинади.
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қилаётган маҳсулотларни аниқлаш
ҚОИДАЛАРИ
1. Мазкур Қоидалар «Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасини амалга ошириш ҳамда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қилаётган маҳсулотларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қилаётган маҳсулотлар сертификати (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ушбу корхонанинг илтимоси (буюртманомаси) бўйича берилади.
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қилаётган маҳсулотлар сертификатининг йўқлиги амалдаги қонунчиликда назарда тутилган умумий тартибда улар томонидан амалга ошириладиган импорт бўйича фаолиятни чеклаш учун асос ҳисобланмайди.
2. Маҳсулотларни хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (кейинги ўринларда корхона деб аталади) ўз эҳтиёжлари учун импорт қилаётган маҳсулотлар тоифасига тегишли деб топиш факти тегишли сертификат билан тасдиқланади.
Сертификатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби, сертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун экспорт қилаётган маҳсулотлар сертификати тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
3. Ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинаётган маҳсулотлар деганда корхоналарнинг мол-мулки, шу жумладан, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, асбоб-ускуналар ҳамда корхоналар томонидан технология жараёнида қуйидаги асосий талабларга риоя қилган ҳолда бевосита фойдаланиладиган бошқа материаллар тушунилади:
а) амалдаги қонунчилик билан белгиланган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишга махсус рухсатнома борлиги;
б) маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган экологик нормаларга мувофиқлиги;
в) моддий ва (ёки) молиявий ресурслар кўринишидаги ўз асосий ва оборот фондларидан фойдаланилиши;
г) ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари ёки маҳсулот сифатини яхшилаш ушбу корхонада доимий равишда иш билан банд бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши;
д) корхонанинг ишлаб чиқариш майдонларида (шу жумладан, ижарага олинган) ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг ёки маҳсулот сифатини яхшилашнинг амалга оширилиши.
4. Сертификатда ушбу корхонанинг имкониятларидан ва ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган импорт қилинадиган маҳсулот сарфи нормаларидан келиб чиқиб корхона томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари кўрсатилади.
5. Корхона томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулот сифати даражасига кўра Ўзбекистон Республикасида шунга ўхшаш маҳсулотга қўйиладиган талаблардан паст бўлмаслиги керак, бу сертификат берувчи ташкилот томонидан тасдиқланади.
6. Сертификат олган корхона ҳар олти ойда сертификат берган ташкилотга ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотдан фойдаланиш тўғрисида декларация тақдим этади.
Кўрсатилган декларация тақдим этилмаган тақдирда ёки агар сертификат берган ташкилот ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган маҳсулотдан ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ёки унинг сифатини яхшилаш учун эмас, балки мазкур қоидаларда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда (қайта сотиш, бартер алмаштириш ва бошқалар) фойдаланилганлигини аниқласа, корхона амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради, шунингдек, берилган сертификатдан маҳрум этилади.
7. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши бўйича низоли масалалар пайдо бўлган тақдирда маҳсулотни корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларга тегишли деб ҳисоблаш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси томонидан биргаликда қабул қилинади.
Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
*1. Мувофиқлик сертификати
*2. Товарнинг келиб чиқиш сертификати
*Изоҳ: * МДҲ мамлакатларига етказиб бериладиган тез бузулувчи мева-сабзавот маҳсулотларидан ташқари.
3. Контракт (шартнома, битим)
4. Божхона юк декларацияси
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган асосий озиқ-овқат товарлари
рўйхати
|
№ |
Товарнинг қисқача номи |
ТИФ ТН бўйича товар коди |
| 1. | Дон | 1001, 1002, 1003 |
| 2. | Қанд-шакар | 1701 |
| 3. | Қуруқ сут | 0402 |
| 4. | Чой | 0902 |
| 5. | Спирт | 2207, 2208 |