Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати учинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати учинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. АҚШ қуролли кучлари контингентини «Хонобод» (Қарши) аэродромидан олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бир гуруҳ сенаторларининг мурожаатномаси тўғрисида.
2. «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 160-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
3. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
4. «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 58-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
5. «Уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
6. «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
7. «Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
8. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
9. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
10. «Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
11. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2005 йил 6 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
12. «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Пекин, 2005 йил 25 май) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
16. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси тўғрисида.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
18. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
19. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
20. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
21. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
22. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 26 август,
62-I-сон