28.06.2008 йилдаги 506-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Муҳитдиновнинг 2007 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги маърузасини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни қайд этадики, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш юзасидан мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни яхшилаш, давлат хизматчиларининг масъулиятини ҳамда касб тайёргарлиги даражасини ошириш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинди. Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан кўрилаётган туб чоралар шарофати билан давлат тузилмаларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўлланиш амалиёти қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга баъзи давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида жиддий камчиликлар ҳамда фойдаланилмаган резервлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим давлат органларининг норма ижодкорлиги фаолияти самарасизлигича қолмоқдаки, бу тайёрланаётган қонун лойиҳаларининг сифати паст эканлигида, ана шу қонунларни қабул қилишнинг оқибатлари чамалаб кўрилмаётганлигида ҳамда уларни ишлаб чиқиш зарурати етарлича асосланмаганлигида намоён бўлмоқда. Ҳисобот даврида ҳуқуқий экспертизага тақдим этилган қонун лойиҳаларининг 70 фоизидан ортиғини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида туб-асосли тарзда ишлаб маромига етказишга тўғри келди. Жумладан, «Тиббий фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси устидаги ишлар бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатга эҳтиёж йўқлиги учун тўхтатилди. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлашга анчагина одам ва молия ресурслари жалб этилган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш натижасида 100 га яқин ҳавола этувчи нормалар, яъни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари билан таъминланмаган, «белгиланган тартибда», «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» тарзида таърифланган нормалар аниқланди. Бундай фактлар айрим ҳолларда қонун нормалари ўзбошимчалик билан талқин этилишига ёки бажарилмаслигига сабаб бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўлланиш йўналишидаги фаолиятининг тубдан яхшиланиши тақозо этилмоқда. Мониторинг шуни кўрсатдики, ҳокимларнинг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳамда республика давлат органларининг ҳужжатларини ижро этиш юзасидан қабул қилинаётган қарорларининг 70 фоизидан ортиғи амалда бу қарорларнинг қоидаларини тўлиғича такрорламоқда ҳамда минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган нормаларни ўз ичига олмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ва бундай ҳужжатларнинг ҳисобини тизимли асосда юритиш ишлари жиддий тарзда такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Хусусан, фаолияти ўрганилган туман ва шаҳар даражасидаги 50 та ҳокимликдан 44 тасида (89 фоиз) қонунларнинг назорат нусхалари юритилмаган, 25 тасида (50 фоиз) қонун ҳужжатларининг ҳисобини тизимли асосда юритиш учун зарур расмий нашрлар йўқ. Шунинг оқибатида ҳокимларнинг айрим қарорлари қонун ҳужжатларига зид келмоқда, чунки улар ўз кучини йўқотган қонунлар асосида ёки мансаб ваколатлари доирасидан четга чиққан ҳолда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказмай туриб қабул қилиш ҳамда ижрога юбориш амалиёти жиддий муаммолигича қолмоқда. Чунончи, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 3 та, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4 та, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 16 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 26 та, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 12 та ноқонуний ҳужжати аниқланди. Ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ҳамда уларни ижродан қайтариб олиш мақсадида 2007 йилда тегишли идораларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 19 та тақдимнома киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят беришга доир қонун ҳужжатлари ички ишлар, давлат божхона хизмати органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида амалга оширилиши устидан олиб борилган мониторингда бир қанча қоидабузарликлар, хусусан нотўғри статистика юритилиши, қонун ҳужжатларининг айрим талаблари бажарилмаслиги, хизмат текширувларини тайинлаш ва ўтказиш амалиёти яхши йўлга қўйилмаганлиги, келиб тушаётган шикоятлар миқдори динамикасини таҳлил этиш ва уларнинг сабабларини ўрганиш юзасидан батартиб иш олиб борилмаётганлиги аниқланди. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятида амалга оширилишини мониторинг қилиш жараёнида ҳам шунга ўхшаш камчиликлар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларининг давлат божхона хизмати органлари фаолиятида амалга оширилишини мониторинг қилиш асносида божхона сиёсати самарали тарзда юритилишига монелик қилаётган муайян камчиликлар аниқланди. Жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибга хилоф равишда қабул қилиш ва ижрога юбориш, қонун ҳужжатларидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига лозим даражада киритмаслик, қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни қўлламаслик ҳоллари, шунингдек фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича статистика маълумотларини тузишга нисбатан ягона ёндашув йўқлиги ва бошқа қатор қоидабузарликлар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўлланиш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўлланиш фаолиятини амалий тарзда мониторинг қилишни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий йўсиндаги ноқонуний норма ижодкорлиги ҳолларининг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан бунга айбдор мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан чуқур ўйланган, амалий таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қўлланиш, уларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш борасидаги ишлари устидан назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга молик қарорларининг лойиҳаларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг белгиланган тартибига оғишмай риоя этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини юридик жиҳатдан расмийлаштиришга, шу жумладан қонун лойиҳаларининг концепцияларини тайёрлашга оид услубий қўлланмани икки ойлик муддат ичида ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти ойлик муддат ичида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, улар ўртасида тушунтириш ишлари ва семинарлар ўтказиш, шунингдек тегишли услубий тавсиялар тайёрлаш юзасидан амалий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар амалиётда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлланиш ҳолларига йўл қўймаслик, шунингдек қонунларнинг лойиҳаларини тайёрлаш механизмини такомиллаштириш ва уларнинг сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонун ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлиги тўғрисидаги масалани ушбу Қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни инобатга олган ҳолда муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Қарорнинг ижро этилиши жараёни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 2009 йил 1 январга қадар ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
506-I-сон