Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 15 сентябрда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2020 йил 21 октябрда рад этилган «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 ноябрь,
553-IV-сон