Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги Битимга (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 23 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги Битимга (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги Битимга (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 март,
470-I-сон