Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани узайтириш ҳақидаги Баённомага (Москва, 1999 йил 2 апрель) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 23 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани узайтириш ҳақидаги Баённомага (Москва, 1999 йил 2 апрель) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани узайтириш ҳақидаги Баённомага (Москва, 1999 йил 2 апрель) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 март,
468-I-сон