Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-708-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 ноябрь,
549-IV-сон