|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида. | |
|
2.1. |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида. |
|
2.2. |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида. |
|
2.3. |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида. |
|
2.4. |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида. |
|
2.5. |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида. |
|
2.6. |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасини сайлаш тўғрисида. |
|
2.7. |
Регламент ва одоб комиссиясини тузиш тўғрисида. |
|
3. |
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида. |
|
4. |
«Чехия Республикаси, Эстония Республикаси, Кипр Республикаси, Венгрия Республикаси, Латвия Республикаси, Литва Республикаси, Мальта Республикаси, Польша Республикаси, Словения Республикаси ва Словакия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида Шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга доир Баённомани (Брюссель, 2004 йил 30 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида. |
|
5. |
Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов тумани номини ўзгартириш тўғрисида. |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида. |
|
7. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарорини тасдиқлаш тўғрисида. |
|
8. |
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида. |
|
9. |
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида. |
|
10. |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш тўғрисида. |
|
11. |
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида. |
|
12. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2004 йилги фаолияти тўғрисида. |
|
13. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 06.05.2005 йилдаги 28-I-сон
Кучга кириш санаси
06.05.2005
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати иккинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати иккинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси М. ШАРИФХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 май,
28-I-сон