Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-684-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-694-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига номзод тўғрисида.
4. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-703-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-705-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири И. Маджидовга «Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида олиб борилаётган ҳуқуқий таълим ва тарбия ишлари самарадорлиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
7. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишига қарши курашиш даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламентга ўзгартиш киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 3 ноябрь,
535/1-IV-сон