Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида транспорт ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни (Тошкент, 2007 йил 14 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида транспорт ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни (Тошкент, 2007 йил 14 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида транспорт ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни (Тошкент, 2007 йил 14 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 декабрь,
428-I-сон