Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017 26.04.1993 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси таркибида валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бўлинмалар ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ва республика валюта жамғармасини шакллантиришнинг барқарорлигини таъминлаш, хорижий валютада олинадиган солиқлар, йиғимлар ва бож тўловларини ҳисоблаш, тўлашнинг тўғрилигини, уларнинг ўз вақтида тўланганлигини ва тўлиқлигини назорат қилишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси таркибида Валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бошқарма ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида тегишли бўлинмалар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ органлари ходимлари сони 100 кишига, шу жумладан, марказий аппарат ходимлари сони 20 кишига кўпайтирилсин. Қўшимча равишда Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозими жорий этилсин. Молия вазирлиги қўшимча равишда ажратилган ходимлар сонини сақлаш учун зарур маблағлар ва лимитлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Валюта тушумларини назорат қилиш махсус бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикасининг солиқ органлари тўғрисидаги амалда бўлган қонунларга амал қиладилар ва қуйидаги асосий вазифаларни бажарадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг хорижий валютада олинадиган ва солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни, ишларни ва хизматларни экспорт қилишдан олинадиган мажбурий ажратмаларнинг тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валютани чет элга ўтказишда хорижий инвесторларнинг даромадларига солинадиган солиқларнинг тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий сармоя иштирокида тузилган корхонани, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини, шунингдек, товарларни хорижий валютада сотувчи ва хорижий валютада хизмат кўрсатувчи шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун бож тўловлари ва йиғимлар тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта қийматига эга бўлиб республика валюта жамғармасига киритилувчи мусодара қилинган товар-моддий бойликлар ва контрабанда пули тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан жорий этилган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланиши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) республика валюта жамғармасини шакллантириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хорижий валютада солиқ тўловчиларни, солиқ солинадиган объектларни, даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) чет эл валютасига сотиладиган ёки валюта қийматига эга бўлиб мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олишни ҳамда сотишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хорижий давлатлар банк муассасаларида очилган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг валюта счётлари ва сармояларининг ҳаракатини назорат қилиш, икки марта солиқ солишларни бартараф этиш ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикасининг солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги қонунларини бузганлик учун чет эл валютасида молиявий санкцияларни белгиланган тартибда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хорижий валютадаги солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги амалдаги қонунларни тушунтириш ва амалга ошириш юзасидан хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) хорижий валютадаги солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бошқарма бошлиғи Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари валюта тушумларини назорат қилувчи бўлимларининг бошлиқлари тегишли давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ва Давлат солиқ бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тайинланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунларини бузганлик, ўз хизмат бурчларини бажармаганлик ёки кўнгилдагидек бажармаганлик учун Валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бошқарманинг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари амалдаги қонунга мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги Марказий банк ва Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунларга мувофиқ хорижий валютада даромад олувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджетга чет эл валютасида тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини, шунингдек, статистика ҳисоботининг шаклларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда махсус счётлар очиш ва чет эл валютасида ҳисоб-китоб юритиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин, бунда юридик шахсларнинг бюджет олдидаги қарзларини биринчи навбатда ва баҳслашмайдиган тартибда узишни назарда тутсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зарур бўлган ҳолларда бюджет даромадлари ва харажатлари классификациясига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика солиқ органлари функцияларининг кенгайиши муносабати билан, шунингдек, уларнинг моддий-техника негизларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳисобга олиш, назорат қилиш, алоқани автоматлаштиришнинг замонавий воситаларини қўллаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси тақдим этган ҳисоб-китоблар бўйича компьютер, ташкилий техника, жиҳозлар ва алоқа воситалари сотиб олиш ва ўрнатиш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар ва тафтишлар давомида қўшимча ҳисобга олинган маблағларнинг, шунингдек, хорижий валютада солинадиган солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги қонунларни бузганлик учун ундирилган молиявий санкциялардан тушган маблағларнинг 10 фоизини солиқ органларини ривожлантириш жамғармасига йўналтиришга рухсат этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ бош бошқармаси аппаратининг барча бўлимларини жойлаштириш учун Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4-уйдаги биноларни бўшатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари минтақавий солиқ органлари ишлаб чиқариш майдонларини кенгайтириш масаласини ҳал қилсинлар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда солиқ органларининг ягона компьютер тармоғини ва зарур маълумотлар негизини ташкил этишни ҳисобга олиб, алоқа каналларини ишга туширишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо», Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги компьютер ва ташкилий техникалар сотиб олишда Давлат солиқ бош бошқармасига ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва Ў. Т. Султонов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил июль ойидаги йиғилишида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон