Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 07.04.1993 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЛАНД ТОҒДАГИ АСТРОНОМИЯ ОБСЕРВАТОРИЯЛАРИ КИТОБ КОМПЛЕКСИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари ва уларга хизмат кўрсатувчи комплекслар тўғрисида»ги Фармонини бажариш, Ўзбекистонда астрономия соҳасидаги илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш ва баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплекси ишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фармонда белгиланган унинг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларининг биринчи навбатда бажарилишини назарда тутиб, бир ой муддат ичида баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплекси ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон давлат космик тадқиқотлар агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда астрономия соҳасидаги фундаментал ва амалий ишларни ривожлантириш, халқаро алоқаларни сақлаб олиш ва кенгайтириш учун Майданак тоғи районининг нодир астроиқлим шароитларидан самарали фойдаланиш мақсадида 2 ой муддат ичида астрономия тадқиқотлари халқаро марказини тузиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Фанлар академиясига 1993 йилда баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплексини таъминлаш учун, кўрсатиб ўтилган обсерваториялар ва уларга хизмат кўрсатувчи комплексларнинг ходимлар сони ва харажатлар сметаси 70 фоизга қисқартирилишини назарда тутган ҳолда, зарур маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси астрономия соҳасидаги илмий-техника дастурини амалга оширишга 1994 йилдан бошлаб ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги астрономия фани соҳасида кадрларни самарали тайёрлашни йўлга қўйиш учун Қарши давлат университети ҳузурида астрономия кафедрасини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзшартномасавдо» Фанлар академияси Астрономия институтининг асосланган эҳтиёжига яраша 1993 йил 1 апрелдан бошлаб нефть маҳсулотларига квота ажратишни кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси ана шу маҳсулотларнинг етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплексини барпо этиш ва уни янада ривожлантиришга, уни ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академиясининг Астрономия институти билан биргаликда Майданак тоғи районининг нодир астроиқлим зонасининг экологик ҳолатини назорат қилсин ва уни сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М. Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-сон