Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ САНОАТИ («ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори)ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон гўшт ва сут саноати («Ўзгўштсутсаноат») давлат-акционерлик уюшмасини ташкил қилиш тўғрисида» ги Фармонни ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси:
гўшт ва сут етиштирувчи ва уларни қайта ишловчи ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари томонидан, тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа тармоқлар корхоналари ва ташкилотлари ҳамда хорижий юридик шахслар иштирокида тузилади;
ўз фаолиятини қатнашчиларнинг пай ва кириш бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;
ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради, унинг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни эса Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалга оширади.
2. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари:
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотлари акциялаш принциплари бўйича ихтиёрий равишда бирлаштириладилар, ўз муассислари олдида ўзларига берилган функцияларни бажариш бўйича жавоб берадилар;
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган қатнашчилари сифатида ўз фаолиятини бирлашма қатнашчиларининг умумий йиғилиши тасдиқлайдиган бирлашма Уставига мувофиқ амалга оширадилар;
вилоят деҳқончилик саноати уюшмаси таркибига кирадилар, ҳудудий жиҳатдан вилоят ҳокимининг деҳқончилик саноати масалалари бўйича ўринбосарига, асосий ишлаб чиқариш фаолияти бўйича эса «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси Бошқарувига бўйсунадилар;
бирлашмаларнинг раислари вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига кўра муассислар йиғилишлари томонидан сайланадилар ва «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси Бошқаруви томонидан тасдиқланадилар;
гўшт ва сут етиштирувчи ва қайта ишловчи ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси икки ҳафта муддат ичида ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олсин.
Гўшт-сут саноати корхоналари ва ташкилотлари давлат-акционерлик бирлашмаларининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳокимлар эса уларни рўйхатга олишда кўрсатиб ўтилган намунавий тузилмага ва намунавий уставга амал қилсинлар.
4. «Ўзгўштсутсаноат» давлат-акционерлик уюшмасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ давлат-акционерлик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у Бошқарувни ва тафтиш комиссиясини сайлайди. Уюшмани бошқариш аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ ва аппарат ходимларининг чекланган сони 70 кишидан иборат қилиб тасдиқлансин. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасида раиснинг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, 1 нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Уюшма Бошқаруви раҳбарияти уюшма кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибига киради.
Уюшма раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси бир ой муддат ичида уюшма Уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси 1993 йил мобайнида гўшт-сут саноати давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш ҳамда 1993 йилда ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларини таъсис этишга доир ташкилий чора-тадбирларни (4-илова) амалга оширсинлар.
8. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид ташкилий тадбирларни ўтказишда корхоналарини ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш мақсадга мувофиқ эканлигидан келиб чиқиш зарур. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавжамғарма» тимсолида давлат, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, корхоналар ва ташкилотларнинг жамоалар республиканинг юридик шахслари ва хорижий юридик шахслар унинг иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Корхоналар ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига айлантиришда ушбу акционерлик жамиятлари ҳар бирининг давлатга тегишли бўлган акциялари улуши 51 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларига беришни;
давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини давлат-акционерлик бирлашмаларига, акционерлик жамиятларига уларни ривожлантириш учун шартнома асосида беришни амалда қўлласин.
10. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори 3-банди «б» кичик бандининг Республика гўшт ва сут саноати ишлаб чиқариш бирлашмаси («Ўзгўштсутсаноат»)ни ташкил этишга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.X. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.
Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг июль ойида Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 6 апрель,
172-сон
Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
«Ўзгўштсутсаноат» давлат-акционерлик уюшмаси таркибига кирувчи давлат-акционерлик бирлашмалари ва корхоналарининг
РЎЙХАТИ
I. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига бевосита бўйсунадиган корхоналар:
«Конструктор» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
«Ўзгўштсутмахсусавтотранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси
II. Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари:
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат-акционерлик бирлашмаси
Андижон вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Бухоро вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Жиззах вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Қашқадарё вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Навоий вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Наманган вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Самарқанд вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Сурхондарё вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Сирдарё вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Тошкент вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Фарғона вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Хоразм вилояти давлат-акционерлик бирлашмаси
Ўзбекистон гўшт ва сут саноати («Ўзгўштсутсаноат») давлат-акционерлик уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Раҳбарият
Иқтисодиёт, молия, ҳисоб ва ҳисобот бошқармаси
Тайёрлов, молларни бўрдоқига боқиш ва кўпайтириш бошқармаси
Гўшт ва сутни қайта ишлаш бошқармаси
Капитал қурилиш ва моддий-техника таъминоти бошқармаси
Кадрлар ва ижтимоий ривожлантириш бўлими
Юридик бўлим
Ишлар бошқармаси
1993 йилда «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир
ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
| |
Корхоналарнинг ҳаммаси |
1993 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун мўлжалланган |
Қайта ўзгартиришнинг тавсия этилган шакли | ||
| акционерлик | ижара, кейинчалик сотиб олган ҳолда | жамоа | |||
| Гўшт камбинатлари | 23 | 23 | 23 | | |
| Суд заводлари | 29 | 29 | 29 | | |
| Хўжаликлараро бўрдоқичилик корхоналари | 20 | 20 | 20 | | |
| Чорвачилик хўжаликлари | 23 | 23 | | 23 | |
| Бўрдоқичилик тайёрлов пунктлари | 129 | 129 | | | 129 |
| Тузатиш-қурилиш участкалари | 4 | 4 | | | 4 |
| Автобазалар | 4 | 4 | | | 4 |
| «Ўзгўштсутмахсусавто транс» ишлаб чиқариш бирлашмаси |
10 | 10 | | 10 | |
| Саноат комплекслари | 25 | — | | | |
| Уюшма бўйича жами | 267 | 242 | 72 | 33 | 137 |
Кейинги таҳрирга қаранг.