Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги Битимга (Бухарест, 2004 йил 5 октябрь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги Битимга (Бухарест, 2004 йил 5 октябрь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги Битимга (Бухарест, 2004 йил 5 октябрь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 декабрь,
426-I-сон