Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Cаноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 сентябрда қабул қилинган «Cаноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Cаноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 ноябрь,
416-I-сон