Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида 2002 йил 7 октябрда Кишинёв шаҳрида имзоланган Баённомага ҳамда 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2004 йил 22 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Баённомага қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 24 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида 2002 йил 7 октябрда Кишинёв шаҳрида имзоланган Баённомага ҳамда 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2004 йил 22 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Баённомага қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида 2002 йил 7 октябрда Кишинёв шаҳрида имзоланган Баённомага ҳамда 1992 йил 15 майдаги Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчи давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг асосий принциплари ҳақидаги Битим доирасида етказиб бериладиган, ҳарбий соҳа учун мўлжалланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2004 йил 22 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Баённомага қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 март,
473-I-сон