14.01.2021 йилдаги 16-сон
Ҳужжат 15.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспертлар гуруҳи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади.
Тиббиёт ташкилоти ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини тузади.
52. Ушбу Регламентнинг 51-банди учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда аккредитацияловчи орган томонидан Комиссия қарорига мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши олти ой муддатга тўхтатилади.
Ушбу Регламент 51-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш аккредитацияловчи орган томонидан амалга оширилади.
53. Ушбу Регламентнинг 51-банди учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда аккредитация объекти мавжуд номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва аккредитацияловчи органга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати аккредитацияловчи орган томонидан Комиссия қарорига асосан белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


I босқич

Тиббиёт ташкилоти

Аккредитация стандартларига мувофиқлигини мустақил равишда ёки мустақил экспертлар кўмагида ўз-ўзини баҳолайди.

Тиббиёт ташкилотининг хоҳишига кўра


II босқич


Ариза берувчи


Ишчи орган

Аккредитация қилувчи органга Марказлар ёки Ягона портал орқали аризани кўриб чиқиш учун аризани топшириш кунида қонун билан белгиланган икки базавий ҳисоблаш миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи квитанцияни илова қилган ҳолда электрон шаклда мурожаат қилади.

Ариза берувчи Марказлар ёки Ягона портал орқали аризаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун электрон шаклдаги шартномани юборади.

Ҳужжатлар нусхаларини илова қилиш билан ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш учун имконият яратади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра



2 иш кунида


III босқич

Ариза берувчи

Ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун тўланадиган хизмат нархининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлайди ва аккредитация стандартларида кўзда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.

10 иш кунида


IV босқич

Ишчи орган

1. Тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими орқали келиб тушган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатларнинг аккредитация стандартларига мувофиқлигини ва тўлиқлигини ўрганади:

а) агар ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатлар нусхалари изчил ва тўлиқ бўлса, Ишчи орган ўзини-ўзи баҳолаш ва ҳужжатларни текшириш натижаларини кўриб чиқиш учун хизмат нархини тўлиқ тўлаш зарурлиги тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали аккредитация объектини хабардор қилади.

Ариза берувчи томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг мурожаат этувчига Марказлар ёки Ягона портал орқали ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун хизмат умумий нархининг камида 15 фоизини олдиндан тўлаш шарти билан электрон шаклдаги шартномани юборади;

б) ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўзини-ўзи баҳолаш натижалар тўлиқсиз ва номувофиқ бўлганда, ишчи орган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари қайта кўриб чиқилгандан сўнг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига қайта киритилиши тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали мурожаат этувчини хабардор қилади

в) қайта кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи тўғриланган ва тўлдирилган маълумотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.


15 иш кунида











1 ой муддат ичида


V босқич

Ишчи орган

2. Ариза берувчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширганидан сўнг Аккредитация органи раҳбарини кўрсатган ҳолда экспертлар гуруҳининг таркибини буйруқ билан тасдиқлайди, шунингдек, тиббиёт ташкилотининг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади.

3 иш кунида


VI босқич


Эксперт гуруҳи





Эксперт гуруҳи раҳбари

1. Жойида ташқи комплекс баҳолашни ўтказади ва ташкилотнинг бошқа манзилида жойлашган ҳар бир таркибий бўлинмаси, шу жумладан, филиаллари бўйича натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига алоҳида-алоҳида киритади.

Маълумотлар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилганидан сўнг стандарт (блок)лар бўйича тўлдирилган баҳолаш варақалари эксперт гуруҳи аъзолари томонидан эксперт гуруҳи раҳбарига топширилади.

2. Агар ўтказилган ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича аккредитация стандартлари талабларига номувофиқликлар аниқланганда, аккредитация объектига уларни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади.

Ишчи органга баҳолаш натижалари бўйича тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимида шакллантирилган якуний ҳисоботни юборади.

5 иш кунида


3 ой муддат ичида


3 ой муддат ичида

2 иш кунида


VII босқич

Ишчи орган Аккредитация органи

1. Аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали хабардор қилади.

2. Ташқи комплекс баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссия муҳокамасига киритади.

Комиссия йиғилишидан сўнг аккредитацияловчи орган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди.


2 иш кунида



2 иш кунида


VIII босқич

Ишчи орган

1. Комиссиянинг аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарори ҳақида аккредитация объектини хабардор қилади ва аккредитация органи билан тиббиёт ташкилоти ўртасидаги инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартномани Марказлар орқали ёки Ягона портал орқали электрон шаклда юборади.


2 иш кунида

2. Инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланганидан сўнг, ишчи орган Низомга 7-иловага мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани Марказлар ёки Ягона портал орқали аккредитация объектига электрон шаклда юборади.

2 иш кунида

Кейинги таҳрирга қаранг.

________________
(сана)

________________
(рақам)


АРИЗА
I. Ариза мазмуни:

1. Аккредитацияни ўтказиш.
2. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш.
3. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш (Ташкилотнинг номи, почта манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда).
4. Аккредитация соҳасини кенгайтириш.
5. Аккредитация соҳасини қисқартириш.
6. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш (тиклаш).
7. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш.


II. Тиббиёт ташкилоти тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахс номи.
2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.
3. Почта манзили.
4. Тиббий фаолият манзили.
5. Электрон почтаси.
6. Телефон рақами.
7. Банк муассасасининг номи.
8. Банкдаги хисобрақами.
9. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН).


III. Илова қилинадиган маълумотлар рўйхати:

1. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати: (бунда лицензиянинг амал қилиш муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак).
2. Илгари берилган (амалда бўлган) аккредитация гувоҳномаси бўйича маълумотлар (узайтирилган, қайта расмийлаштирилган, кенгайган, қисқартирган, тўхтатиб турилган, бекор қилган).
3. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган ҳужжатлар.
4. Аккредитация соҳаси.

Ариза берувчининг аккредитация қилувчи органнинг тиббий хизмат сифатини бошқариш ахборот тизимига ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини киритишга розилиги, шунингдек, аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлиги. Юридик шахснинг электрон имзоси.