14.01.2021 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий техника билан жиҳозлашда Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий техника билан жиҳозлашда Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Япония Ҳукумати ўртасида 2020 йил 17 июнда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига грант ажратиш тўғрисида Ҳукуматлараро ноталар алмашинуви имзоланганлиги ва унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларига Япония Ҳукуматининг беғараз кўмак дастури бўйича қиймати 500 миллион япон йени миқдоридаги гранти ҳисобидан Японияда ишлаб чиқарилган тиббий техника етказиб бериш белгиланганлиги (кейинги ўринларда — лойиҳа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати томонидан «Crown Agents Japan Limited (CA)» компанияси барча харидларни амалга ошириш ва етказиб бериш бўйича вакил этиб тайинлаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япония ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилиши кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга (кейинги ўринларда — «Ўзмиллийбанк» АЖ) Япониянинг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япониянинг ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш, харидлар жараёнининг бориши бўйича тегишли мониторинг олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида етказиб берилган тиббий техникалар, истисно тариқасида, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати гранти ҳисоб-китоблари доирасида хизмат кўрсатувчи Япониянинг ваколатли банки фойдасига белгиланган шаклда кафолат хати (Acknowledgement letter) тақдим қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати грантига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзмиллийбанк» АЖ ўртасида тузилиши лозим бўлган Агентлик битими лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан тегишли буюртманома тақдим этилгандан сўнг беш иш куни ичида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатлари тўлаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатларини фонд маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан визалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни ҳамда уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 09/21/17/0034-сон)