Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатлари баъзи нормаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 13 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатлари баъзи нормаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатлари баъзи нормаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 июнь,
350-I-сон