19.12.2018 йилдаги 2249-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 19.12.2018 йилдаги 2249-III-сон
Кучга кириш санаси
19.12.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси шуни таъкидлайдики, мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини оптималлаштириш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизими такомиллаштирилди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилди. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қатор мақсадли миллий дастурлар амалга оширилди. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари фаолияти такомиллаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига муносиб тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида янги 6 та республика илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиб, уларнинг сони 16 тага етказилди. Ҳудудларда республика илмий-амалий тиббиёт марказларининг 10 та филиали иш бошлади. Шунингдек, туман ва шаҳарлардаги касалхоналарда 306 та янги ихтисослашган бўлим, 1200 та тез тиббий ёрдам шохобчаси очилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда Давлат бюджетидан тиббиёт соҳасига 9,6 трлн. сўм ёки 2017 йилга нисбатан 40,0 фоиз кўп маблағ ажратилган бўлса, 2019 йил учун 12 трлн. сўмдан зиёд ёки жорий йилга нисбатан қарийб 30 фоиз кўп бюджет маблағларини йўналтириш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш соҳаси муассасалари фаолиятини ташкил этиш борасида тизимли камчилик ва муаммоларнинг мавжудлиги фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими ва туман марказий шифохоналарининг моддий-техника базаси ҳамда шифокор кадрлар билан таъминланиш даражаси талаб даражасида эмас. Республика, вилоят, туман (шаҳар) ва қишлоқ тиббиёт муассасалари ўртасида беморларга оид маълумотлар базасини яратиш борасида ўзаро уйғунлик йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда аҳолини, айниқса, ёлғиз, кекса, ногирон, сурункали касалликларга чалинган беморларни, бўлажак оналар ва болаларни патронаж хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас. Шунингдек оналар ва болаларни муҳофаза қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш орқали юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш ишлари ҳанузгача оқсамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, республика миқёсида санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги ҳолатлар ҳам талаб даражасида эмас. Ҳусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишда тегишли ускуналарнинг санитария қоидаларига, гигиена нормативларига ва лаборатория таҳлилидан ўтказиш масалаларига етарли даражада эътибор бермаслик оқибатида айрим турдаги юқумли касалликларнинг аҳоли ўртасида тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳада кадрлар етишмаслиги муаммосини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қарамасдан, тиббиёт соҳасидаги кадрларнинг ижтимоий ҳимояси яхши йўлга қўйилмаганлиги, уларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиши, ҳудудларнинг эҳтиёжига кўра шифокорларнинг бошқа ихтисослик бўйича қайта тайёрланиши учун маҳаллий ҳокимлик ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари томонидан молиявий маблағлар ажратилмаслиги, уларнинг малака тоифасини олиш борасида ҳамон бюрократик тўсиқлар мавжудлиги соғлиқни сақлаш тизимида кадрларнинг қўнимсизлигига ҳамда мазкур соҳа зарур мутахассислар билан етарлича таъминланмаслигига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, тиббиёт муассасаларига ходимлар ажратиш нормативларига ҳам аниқлик киритиш талаб этилади. Жумладан, туман марказий шифохоналарида ётиб даволанувчи беморлар учун ўрин сонлари аҳоли пункларининг жойлашуви, ҳудуднинг демографик ҳолати ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олмасдан белгиланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари ва малакали мутахассислари жойларга чиқиб тиббий кўрикларни, жарроҳлик амалиётларини ва бошқа даволаш жараёнларини олиб бормоқдалар. Бироқ марказларнинг мутахассислари ҳудудларга муайян минтақада қандай касаллик кўп тарқалганлигига қараб эмас, балки йил бошида тасдиқланган жадвал асосида чиқишмоқда. Мазкур ҳолат айрим касалликлар маълум бир ҳудудда кўпайишига ҳамда ушбу ҳудуддаги беморларнинг даволаниш учун республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига келишига, уларда даволанувчилар сонининг кескин ортишига, ушбу марказларда даволаниш учун навбатда туриб қолишлар ҳамда коррупция ҳолатлари юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот технологиялари ва коммуникация (АКТ) имкониятларидан кенг фойдаланилмаётганлиги тизимдаги оқсоқликларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятида замонавий АКТларни кенг жорий этиш орқали шаффофлик таъминланмаган, яъни беморларга ортиқча вақт ва маблағ сарфламасдан электрон навбатга ёзилган ҳолда даволаниш имкониятларини яратиш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг саъй-ҳаракатлари билан Тошкент шаҳридаги 47-сонли оилавий поликлиникада намунавий тарзда «электрон поликлиника» тизими ташкил қилинди. Бироқ, ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш ишлари вазирлик томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ҳудудларда бирламчи тиббиёт муассасасига бириктирилган аҳолининг электрон рўйхати ҳанузгача шакллантирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти ҳам лозим даражада йўлга қўйилмаган. Айниқса, сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган болалар туғилишининг ортганлиги ва болалар ўлимининг кўпайганлиги, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида, шунингдек мактабгача тарбия муассасаларида болалар орасида юқумли инфекция касалликларининг ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Шунингдек, бир неча йилдан буён ушбу соҳада тиббиёт фанлари илмий даражасига эга бўлган докторлар етишиб чиқмаган (ҳозирги кунда уларнинг сони 13 нафарлигича қолмоқда) ва илмий изланишларда маълум йўналишлар бўйича чегараланиб қолмоқда. Юқори технологик жарроҳлик муолажаларини бажариш учун тор соҳага ихтисослашган бўлимларни ташкил этиш ишлари деярли йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиздаги барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида бепул хизмат кўрсатувчи шифохоналар мавжуд. Лекин Тошкент шаҳри туманларида бундай хизматлар мавжуд эмас. Шу сабабли пойтахт аҳолиси шаҳар шифохоналарида тўлов асосда даволанади. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бундай манзаратни яна айрим ҳудудларда, жумладан Навоий вилоятининг Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ҳам кузатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш борасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишига эришиш, шу билан бирга соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси таъминланишини кучайтириш, фуқаролар соғлиғини сақлаш борасида ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин ҳамда соҳада олиб борилаётган фаолияти қониқарли деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил Инвестиция дастурлари доирасида, муддатида якунига етказилмаган ва фойдаланишга топширилмаган ҳудудий тиббиёт муассасаларидаги объектлар қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги тиббий-ижтимоий муассасаларда 2019 йил учун режалаштирилган қурилиш-реконструкция ишлари белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар республика ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасалари фаолиятида ўзаро ҳамкорликни, хусусан, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасалари билан тез тиббий ёрдам хизмати ўртаси, шунингдек туман, вилоят ва республика миқёсидаги тиббиёт муассасалари ўртасида самарали ва тизимли уйғунлашувини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш орқали мавжуд бўш иш ўринларини бартараф этиш, ходимларнинг қўнимсизлигига барҳам беришга қаратилган чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез тиббий ёрдам махсус машиналарини (реанимобилларни) зарур анжомлар билан жиҳозлаш ишларини охирига етказиш ва ушбу масала юзасидан 10 кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳудудлар кесимида ахборот киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг касалликлар тенденциясини минтақа, туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилиб бориш, профилактика ишларининг ўтказилишига кўмаклашиш, ўз йўналиши бўйича ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш борасидаги фаолиятини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг фаолиятини танқидий ўрганиш ва ушбу масалани вазирлик Раёсатида кўриб чиқиб, кўрилган чоралар ҳақидаги ёзма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ туманларидаги тиббиёт муассасаларининг «Қишлоқ туманларидаги бирламчи-тиббий санитария муассасалари тиббиёт ходимларининг вақтинчалик штат нормативлари»ни қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тиббиёт муассасалари тармоғида фаолият йўналишларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалаларни тизимли ҳал этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, биринчи навбатда, фертил ёшдаги аёллар ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ўзгалар ёрдами ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касалликларга чалинган беморлар орасида олиб борилаётган патронаж ишларининг мунтазамлигини ва сифатини таъминлаш мақсадида патронаж тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда уни амалга ошириш механизмини соддалаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг турлари, пуллик ва бепул тиббий хизматлар ҳамда уларнинг дори воситалари билан таъминланишига доир ахборотни аҳолига қулай ва тушунарли тарзда етказишни тизимли равишда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишда тегишли ускуналарнинг санитария қоидаларига, гигиена нормативларига ва лаборатория таҳлилидан ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси депутатларидан тушган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасига маълумот тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқходжаев ва Навоий вилояти ҳокими Қ. Турсунов билан биргаликда Тошкент шаҳрининг туманлари, Навоий вилоятининг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари аҳолиси учун, ушбу ҳудудларда туман (шаҳар) марказий шифохоналарини ташкил этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизда тиббиёт муассасалари, шу жумладан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари фаолиятига замонавий АКТларни кенг жорий этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда соҳани тубдан ислоҳ қилишга ва ҳудудларда соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий тизимлари ҳамда моделларини жорий қилишга қаратилган қарорларнинг жойларда ижро этилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида ва 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан парламент назоратини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги ташкил этилган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонасининг мақсад ва вазифаларига бағишланган давра суҳбатини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ масалалар юзасидан парламент назоратини кучайтирсин ҳамда мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасига боғлиқ қонун ҳужжатларини пухта инвентаризациядан ўтказсин ҳамда қонун ҳужжатлардаги бир-бирига зид бўлган кўплаб нормаларни чиқариб ташлаш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда унификация қилиш, шунингдек асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва тартибга солишнинг эскирган механизмларини бартараф этиш, тегишли қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу йўналишда олиб бораётган ишларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида назорат функциялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек мазкур масалаларни қўмиталарнинг, Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг ва Қонунчилик палатасининг мажлисларининг муҳокамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳузурида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия ўз мажлисларида Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари якунларидан келиб чиққан ҳолда тегишли давлат бошқаруви органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларининг соғлиқни сақлаш тизимидаги ишларнинг ҳақиқий ҳолати тўғрисидаги ахборотини мунтазам равишда эшитиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилиши, соҳада белгиланган асосий йўналишларнинг изчил ва самарали амалга оширилишини таъминлаш борасида парламент ва депутатлар томонидан таъсирчан назоратни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатлар бирлашмалари ўз дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ушбу йўналишда ташаббускорликни кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан фракциялараро баҳс-мунозараларни чуқур таҳлил ва аниқ таклифларга асосланган ҳолда ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2249-III-сон