Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга, Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 21 декабрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга, Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга, Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 июнь,
351-I-сон