Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 25.05.1993 йилдаги 251-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжат 25.05.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Валютани тартибга солиш тўғрисида» ва «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1993 йил 7 майдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ва халқаро тўловларни марказлашган тартибда амалга ошириш учун чет эл валютасида олинадиган барқарор молиявий манбаларни таъминлаш, Республика валюта фондини шакллантириш, аҳоли учун биринчи навбатда зарур бўлган буюмларни чет элдан харид қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик ёки бошқа фаолият билан шуғулланувчи ҳамда чет эл валютасида тушум олувчи мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар чет эл валютасида олинган тушумдан солиқ тўлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бартер экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда валюта тушуми суммаси битим қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади ва чет эл валютасида олинган тушумга солиқ солишнинг объекти бўлиб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида олинган тушумдан 25 фоизли ставка бўйича солиқ — Республика валюта фондига ва 10 фоизли ставка бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг тегишли валюта фондларига тўланади. Бунда валютанинг 5 фоизи Республика валюта фондига ажратмаларнинг 25 фоизи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ Марказий банкка ажратилиши—сотилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида олинган тушумдан солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика валюта фонди тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида олинган тушумдан солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уни тегишли вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқа солиқ тўловчиларга етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида ундириладиган божлар, йиғимлар ва солиққа тегишли бўлмаган бошқа мажбурий тўловлар рўйхати тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ўн кун муддатда Республика валюта фонди маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига валюта сотиш тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Марказий банк Давлат солиқ Бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда валюта, экспорт-импорт операциялари бўйича статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқсинлар ва уни жорий этиш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда ҳар ойда киримларнинг манбаларини ва харажатлар моддаларини кўрсатган ҳолда амалга оширилган валюта операциялари бўйича ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда норматив ва йўриқнома ҳужжатларни мазкур қарорга ва илова қилинаётган Низомга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 сентябрдаги 200-7-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 майдаги 251-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом чет эл валютасида олинган тушумдан солиқ тўловчиларнинг рўйхатини, солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш муддатлари тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчилар чет эл валютасида олинган тушумдан солиқ тўлашда ушбу Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш бўйича бошқа қонун ва норматив ҳужжатларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар солиқ тўловчилар ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлган мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шу жумладан, жамоа, давлат, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг юридик шахс бўлмаган, аммо банк муассасаларида мустақил балансга ва ҳисоб счётига эга бўлган филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳисобида бўлмаган, лекин хўжалик (тижорат) фаолиятидан чет эл валютасида даромад олаётган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияси билан ташкил этилган корхоналар, хўжалик ҳисоби принципларида хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга оширувчи халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, уларнинг шўъба корхоналари, филиаллари ва бошқа бўлинмалари, шунингдек, бош корхоналари бошқа давлатларнинг ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги шўъба корхоналар, филиаллар ва бошқа бўлинмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга оширувчи, Ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар (бирлашмалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар ва суғурта органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни, бошқа моддий бойликларни сотишдан ва сотишдан ташқари операцияларни амалга оширишдан чет эл валютасида олинган тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан чет эл валютасида олинган тушум деганда жўнатилган маҳсулот ҳамда бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун счётлар бўйича тўланган сумма, шунингдек, сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун тўланган, корхонанинг банкдаги счётига, корхонанинг кассасига ҳақиқатда тушган чет эл валютасидаги пул маблағлари, шунингдек, бошқа тадбиркорлик фаолиятидан чет эл валютасида олинган сумма тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқ тўловчиларнинг счётларига валюта тушуми келиб тушган вақтдан бошлаб – 10 кун мобайнида Республика валюта фондига 25 фоизли ставка бўйича ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар валюта фондларига 10 фоизли ставка бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика валюта фондига ўтказиладиган 25 фоиз ажратмаларнинг 5 фоизи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ Марказий банкка ажратилиши—сотилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналардан солиқ олиш мақсадида корхоналарнинг чет эл валютасидаги ялпи тушуми қуйидагилар ҳисобига камайтирилган ҳолда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни транспортда ташиш, суғурта қилиш ва тарқатиш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимлар ва шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бошқа резидентларига тегишли бўлган ҳамда улардан солиқ бевосита валютанинг ушбу қисмини олувчи томонидан тўланадиган чет эл валютасидаги тушумнинг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар учун фоизлар бўйича чет эл валютасидаги тўловлар суммаси, муддати ўтиб кетган ва муддати узайтирилган ссудалардан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия, экология ва соғломлаштириш жамғармаларига берилган чет эл валютасидаги тушум суммаси, лекин чет эл валютасида олинган солиқ солинадиган тушумнинг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хайрия мақсадларида хайр-эҳсон сифатида тушувчи чет эл валютасидаги маблағлардан мақсадли фойдаланилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг акциялари, брокерлик ўринлари, қийматли қоғозларини сотиб олганлик учун тўловнинг устав сармоясига тушган улушидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютасидан чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқ ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ суммаси, берилган имтиёзларни ҳисобга олиб, чет эл валютасида олинган тушум миқдоридан келиб чиқилган ҳолда солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда корхона даромадларидан олинадиган солиқ чет эл валютасида олинган тушумни ўз ичига олмайдиган ялпи даромаддан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика валюта фондининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг махсус счётида жамланади ҳамда улардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган мақсадларда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар валюта фондларининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, унинг филиаллари ва бошқа ваколатли банкларнинг тегишли счётларида жамланади ҳамда улардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган мақсадларда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қимматбаҳо тошларни, қимматбаҳо металларни, улардан ясалган буюмларни, уран ва бошқа стратегик хом ашёни ҳамда ўхшаши йўқ технологияларни экспорт қилишдан чет эл валютасида олинган тушумдан солиқ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чет эл валютасида олинган тушумдан солиқ олиш бўйича ҳисоботлар тегишли солиқ идораларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банклари, Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда тегишли молия ва солиқ идораларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган шаклга биноан амалга оширилган валюта, экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экспорт қилган корхонанинг айби билан банкка тўлов ҳужжатлари тақдим этилмаган ёки товар юклаб жўнатилгандан кейин 180 кун ўтгач унинг ҳисоб счётига валюта тушуми тушмаган тақдирда банк бу ҳақда давлат солиқ идораларига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий солиқ идораларининг сўровларига биноан уларга божхона декларациялари реестрларини жўнатиладиган маҳсулотлар миқдорини, валюта тушуми суммасини ҳамда экспорт юкларни жўнатишга асос бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чет эл валютасида олинган тушумдан солиқ тўлангандан кейин валюта тушумининг қолган қисми корхоналарнинг валюта фондларини шакллантиришга йўналтирилади, корхоналар ушбу фонд маблағларидан ўз ихтиёрлари бўйича, ўзларининг уставларида кўзда тутилган вазифаларга мувофиқ фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Республика валюта фондига солиқ тўловларининг тўғрилиги ва ўз вақтида тўланганлиги учун жавобгарлик солиқ тўловчилар ва уларнинг мансабдор шахсларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маҳсулотлар (ишлар, хизматларни сотишдан, сотишдан ташқари операциялар натижаларидан, шунингдек, бошқа тадбиркорлик фаолиятидан чет эл валютасида олинган тушумлар, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий шериклар билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ваколатли банклардаги счётларга ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасида олинган валюта тушумини счётга ўтказишнинг кўрсатиб ўтилган тартибини бузганликлари учун корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молия санкциялари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Чет эл валютасидаги тушумдан солиқнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш солиқ идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бузилган тақдирда республика Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, молия ва солиқ идоралари томонидан, уларнинг ҳуқуқ доирасида, белгиланган тартибда қуйидаги санкциялар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия санкцияларини қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда маъмурий жарималар солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси мақомидан маҳрум қилиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида операциялар ўтказиш, товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш ташқи иқтисодий савдо-воситачилик операциялари учун олинган лицензиялардан маҳрум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидаларнинг бузилишига пул қўйган ёки валютани тартибга солиш меъёрларига риоя қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрмаган мансабдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомни қўлланиш бўйича йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси билан биргаликда чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 майдаги 251-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика валюта фонди тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Республика валюта фондининг вазифасини, шаклланишини ва ишлатилишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика валюта фонди (РВФ) — республика валюта бюджети республика валюта тушумларининг бир қисмини чет эл кредитларини тўлаш юзасидан мажбуриятларни бажариш, аҳоли эҳтиёжлари учун энг зарур бўлган буюмларни чет мамлакатлардан харид қилишни таъминлаш, халқаро тўловларни марказлаштирилган тартибда амалга ошириш, республиканинг валюта режасида белгиланган давлат ижтимоий ва иқтисодий дастурларини амалга ошириш манбаи сифатида жамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФ маблағлари илова* қилинаётган Республика валюта фонди даромадлари ва харажатлари Классификациясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги махсус счётларда жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Республика валюта фондини шакллантириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чет эл валютасидаги қуйидаги тушумлар РВФни шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги тушумидан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвесторининг хорижга ўтказиладиган даромадидан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан чет эл валютасида олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тартиби қоидаларини амалга оширганлик учун тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусодара қилинган мол-мулкни ва мусодара қилинган чет эл валютасини сотишдан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни рўйхатга олганлик учун давлат божи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олинган чет эл кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан чет мамлакатлар ҳукуматларига берилган кредитлар бўйича тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қийматли қоғозлардан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан чет эл валютасида сотиб олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. РВФ счётлари бўйича банк операцияларини амалга оширганлик учун воситачилик ҳақи ундирилмайди. Маблағлар чет элга ўтказилган тақдирда банк ҳақи имтиёзли тариф бўйича ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи органларининг Республика валюта фонди маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФ маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш РВФнинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатлари Прогнози ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФ нинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатлари Прогнози ҳар йили кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлиги томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика Молия вазирлигининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФнинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатларининг тасдиқланган Прогнозига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларига биноан РВФ маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика Вазирлар Маҳкамасига валюта маблағларини кўпайтириш йўллари ва манбалари тўғрисида, РВФ маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФ дан ажратилган валюта маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарлари ва бошқа жорий харажатлар учун валюта маблағлари ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ва бошқа ваколатли банкларнинг, шунингдек, республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасининг ҳуқуқ доирасига корхоналардан, бирлашмалардан ва ташкилотлардан РВФга, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг валюта фондларига чет эл валютасидаги солиқлар ҳамда бошқа тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Республика валюта фонди маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФ маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет эл валютасидаги тушумлар ва харажатлар Прогнозида назарда тутилган мақсад ва чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл кредитларига хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция Дастурига кирган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастурлар ва объектларни имтиёзли шартларда кредит билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати номидан жаҳон бозорларида қийматли қоғозлар операцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Республика валюта фондидан маблағлар ажратиш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика валюта фондидан чет эл валютасидаги маблағлар қуйидаги шаклларда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бюджетдаги давлат корхоналари ва ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беғараз бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизсиз кредит бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли кредит бериш;

б) мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотиладиган кунда белгиланадиган курс бўйича сўмга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли кредит бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Марказий банкка:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ сўмга сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкка, корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга чет эл валютасини сотишдан тушган сўмдаги эквивалент Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги махсус сўм счётига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур счётдан олинадиган маблағлардан Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валюталари сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт товарлар сотиб олиш учун сўмни қоплашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Республика валюта фонди маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РВФнинг чет эл валютасидаги тушумлар ва харажатлар Прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.