Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 1 МАРТДАГИ 114-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Улуғ Ватан уруши меҳнат фронтида қатнашганларга, фашистлар концлагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград шаҳрида қамалда бўлганларга уй-жойни текин хусусийлаштириш бўйича имтиёзлар берилсин».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 20 май,
241-сон